Фото: Reuters
Миллиардер ва Virgin Group асосчиси Ричард Брэнсон бизнес билан шуғулланишни бошлаётганларга бешта маслаҳат берди. Бизнесмен ваколатларни тақсимлаш ҳақида ҳикоя қилди, дея хабар бермоқда Kun.uz нашри.
Миллиардернинг сўзларига кўра, Virgin Group илк босқичларда ваколатларни тақсимлашни ўрганмаганида «чакана савдолар билан шуғулланадиган компаниядан почта орқали буюртмалар билан машғул 60 дан ортиқ компанияларни қамраб олган глобал брендга айлана олмасди». Шунинг учун Брэнсон ваколатларни тақсимлаш бўйича ўзи «бир неча йил давомида амал қилган» маслаҳатларни беришга қарор қилди.
Ўзингизнинг кучли ва кучсиз жиҳатларингизни аниқланг. Сизга келиб тушадиган вазифалар ҳақида ўйланг. Бизнеснинг қайси жиҳатларини ёқимли ва зўриқишсиз, деб ҳисоблайсиз? Қайси ишларни меҳнат кўп талаб этадиган деб ўйлайсиз? Дўстлар, оила аъзолар ва тенгдошларнинг кузатувлари билан қизиқинг. Фикр ва хулосаларни тўплагач, уларни ёзинг.
Худди шуни бизнес ёки такомиллашиш талаб этиладиган соҳалар учун ҳам амалга оширинг. Бу бизнес ва жамоангизга етишмайдиган кўникма, актив, тажриба ва шахсий жиҳатлар даражасини аниқлайди.
Мавжуд жамоани баҳолаш учун хулосаларингиздан фойдаланинг. Ваколатларни тақсимлаш ва муваффақиятга эришишни истасангиз, жўшқин ва хилма-хил жамоани яратишингиз керак. Одамлардан ўзингизда етишмайдиган жиҳатларни изланг. Бизнесни тушунадиган ва уни яхшилаш йўлларини топа оладиган кишиларни топиш учун вақт сарфланг.
Иерархияни ўзгартириб, корпоратив маданият яратинг. У ерда ҳар бир ғоя қўллаб-қувватланиши, мулоқот очиқ бўлиши, ҳар бир қарор эса ҳамкорликка асосланган бўлиши лозим. Ёдингизда бўлсин, одамлар – сизнинг энг катта активингиз ва уларга сармоя киритишингиз лозим.
Ана энди тўғри ва истеъдодли жамоани яратдингиз. Энди тинчланиб, умумий ҳолатни баҳолашни бошлашингиз мумкин. Шунга қарамай, бизнеснинг барча қисми билан боғлиқликни сақлаш муҳим. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади