20:11 / 30.05.2019
4 442

«Эртуғрул»ни кўриб, соқол қўйиш хаёлимнинг бир четига ҳам келгани йўқ, чунки...

«Эртуғрул»ни кўриб, соқол қўйиш хаёлимнинг бир четига ҳам келгани йўқ, чунки...
Узоқ давом этган Туркиянинг «Эртуғрул» сериалидан нималарни ўргандим?
- Ягона Аллоҳга суяниш;
- Ҳар бирини ўйлаб, режа асосида бажариш;
- Ҳар бир ишида дини ва халқининг манфаатини кўзлаш;
- Ватанпарвалик;
- Халқпарварлик;
- Тўғри сўзлик;
- Ҳалоллик;
- Шижоат.

Яна нималардир қолиб кетган бўлиши мумкин. Ҳақиқат шуки, «Эртуғрул»ни кўриб, соқол қўйиш хаёлимнинг бир четига ҳам келгани йўқ. Чунки эркак кишининг соқол қўйишини «Эртуғрул»дан олдинроқ тарафдори бўлганман. «Эртуғрул»дан олдин кўрган турк сериалим «Қашқирлар макони» бўлган. Бу сериалда соқол қўйганларни эслай олмайман.

Раҳбар одам эркак кишини соқол қўйишни қаердан ўрганганини ўрганганидан кўра, муҳимроқ ишлари борлигини ёш бола ҳам билса керак.

Айтганча, ҳамма раҳбарларимизга бўш вақтлари бўлганида «Эртуғрул» сериалини кўришни тавсия қиламан. Бу сериалда касбидан келиб чиққан ҳолда ўрганадиган жиҳатлар жуда кўп. Эслаганларимни юқорида санаб ўтдим, эслай олмаганларимни сериал кўриш давомида билиб олишади. Катта эҳтимол билан ўрганадиганлари орасида соқол қўйиш бўлмайди, аслида бизга бу муҳим эмас.

Юқорида санаб ўтганларимни ўрганиб, ўзларига, касбларига сингдиришса, халқимиз бундан кўп манфаат олар эди. Айтганча, энди турк сериалидан ниманидир ўрганамизми, деманг, «Эртуғрул» тарихий сериал. Эртуғрулнинг ўзи нафақат турк, балки Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳудудидан кўчиб кетган халқдир.

Фурқатбек НИШОНОВ

Манба: Azon.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Эртуғрул»ни кўриб, соқол қўйиш хаёлимнинг бир четига ҳам келгани йўқ, чунки...