Тушгача ухлаш ёрдам бермаслиги аниқ, бироқ ишга оид чатларни ўчириб қўйиш самара бериши тайин, дея таъкидламоқда Лайфхакерга таянган ҳолда Kun.uz нашри.
Дам олиш кунларини олдиндан режалаштиринг
Бу жуда эзма бўлиб кўриниши мумкин. Бироқ режасиз дам олиш кунлари қандай ўтишини бир эсланг. Каравотда анча вақтгача қолиб кетасиз, қаерга бориш ҳақида ўйлаб, аста-секин кийинасиз. Интернет саҳифаларини кўздан кечирасиз, у ердан бирор вариантни топишга умид қиласиз. Охир-оқибат, уйдан кеч ва асабий ҳолда чиқасиз. Чунки дам олиш кунининг кўп қисми бекорга ўтиб кетди.
Ана шу ҳол юз бермаслиги учун душанба куни дам олиш кунлари ҳақида ўйлашни бошланг. Биринчидан, бу ёқимли, чунки кутиш ҳисси инсонга хурсандчилик беради. Иккинчидан, қаерга бориш ҳақида ўйлаб кўриш, уни дўстлар билан келишишга ҳам улгурасиз. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлардаги лентадан қизиқарли тадбирлар ҳақидаги маълумотларни ёзиб борасиз. Шанба куни бу ҳақида бош қотиришга тўғри келмайди.
Перфекционизмни иш кунларига қолдиринг
Режалаштириш – муваффақият калити эканига ойдинлик киритдик. Бироқ «қаттиқ» жадвал тузиш керак эмас. Бирор нарса кутганингиздек бўлмаса ва бу ҳордиқни чиппакка чиқарса, жаҳлингиз чиқади. Режа конструктор каби бўлгани маъқул: агар бирор жойга бора олмаган бўлсангиз, уни бошқасига алмаштириш қулай. Кутилмаган ҳолатлар юз беради, улар дам олиш кунларини бузмаслиги лозим.
Шундай экан, кутишлар кўрсаткичини ўта юқори белгиламанг ва ўзингизга хотиржам бўлиш имкониятини беринг. Охир-оқибат, дам олиш кунлари айнан шунга аталган.
Ўз-ўзингизга самарасиз бўлишга рухсат беринг
Болаликдан бизга энг яхши ҳордиқ – фаолликни ўзгартириш эканини уқтиришади. Шанба куни каравотда кучсиз ётамиз ва дангасалик учун ўз-ўзимизни койиймиз. Кейин эса сериал томоша қиламиз ва бунинг ўрнига бирор фойдали иш билан шуғулланмаганимиз учун яна жаҳлимиз чиқади. Бундай қилишни бас қилинг. Сизга чиндан ҳам хурсандчилик келтирадиган машғулотлар билан шуғулланинг.
Дам олиш кунларини ўтказганингизга қараб, сизга ҳеч ким баҳо қўймайди. Шундай экан, мазза қилиб дам олинг.
Маршрутларни ўйлаб қўйинг
Реалист бўлинг: дам олиш кунлари тирбандликлар бутунлай йўқолмайди. Бироз камайиши мумкин.
Маршрутлар ва фаолиятингизни шундай режалаштирингки, А пунктдан Б пунктга етиб бориш қулай бўлсин. Иложи борича бир-бирига яқин жойлашган дам олиш масканларини танланг.
Уй ишларини иш кунлари бажаринг
Уй ишларини бир неча дақиқаларда бажариш учун уни чоршанба ёки пайшанба кунига кўчиринг. Ҳар куни оз-оздан бўлса-да, уйни тартибга келтиришга ҳаракат қилинг.
Ишларни душанба кунига қолдиринг
Одамлар дам олиш кунлари ноутбук ёнида ўтириш ва ҳамкасблар билан мессенжерларда ёзишиш учун саккиз соатлик иш куни ва беш кунлик иш ҳафтаси учун курашишган деб ўйлайсизми?
Офис остонасидан чиққач иш ҳақида унутадиган бахтли кишилар бор. Бироқ ҳамма ҳам бундай қила олмайди. Масалан, раҳбарнинг миясида шанба куни кечки пайт ажойиб ғоя пайдо бўлади. Вазифани якшанба куни бажаришингизни истайди. Қарабсизки, якшанба кунини ишни қандай қилиб яхшироқ бажариш ҳақидаги фикрларга сарфлайсиз.
Технологиялар доимо алоқада бўлиш имконини беради, бироқ нафақат сиз, балки муаммо туғдирадиганлар учун ҳам қулай. Шунинг учун дам олиш кунлари хавотирли, бироқ тезкор бўлмаган ахборот келиб тушадиган алоқа каналларини блоклашга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда сифатли ҳордиқ ололмайсиз.
Режимга амал қилинг
Дам олиш кунлари иш ҳафтасидаги уйқу етишмовчилигининг ўрнини босиш учун аъло даражадаги имконият бўлиб кўринади. Бироқ будильникдан фойдаланган маъқул. Жуда узоқ давом этган уйқу бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда эса ҳаётдан мамнун бўлиш мушкул. Шундай экан, ҳар доимгидан бироз кўпроқ уйқу етарли. Бундан ташқари, эрта уйғониш орқали кўплаб қизиқарли машғулотлар учун вақт ажратиш мумкин.
Дам олиш кунларини фаол тарзда ўтказинг
Ҳақиқатнинг кўзига тик боқамиз: агар фаолиятингиз офисда ўтириш билан кечса, турмуш тарзингизни фаол деб бўлмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳафтасига 150 дақиқа бадантарбия билан шуғулланишни тавсия қилади. Бу соғлиқни сақлашда ёрдам беради.
Бундан ташқари, спорт машқлари, жумладан, одатий юриш хурсандчилик гормони – эндорфин ажратилишини қўзғатади. Шундай экан, дам олиш кунларини бундай ўтказиш усули нафақат фойдали, балки ёқимли ҳамдир. Яна у барига улгуришда ёрдам беради. Чунки сизни тез ва қатъият билан ҳаракат қилишга созлайди.
Тонгги одатларни ўйлаб топинг
Дам олиш кунларининг ўзига хос белгилари бўлгани маъқул. Ўзига хос нонушта, йога машқлари, боғга сайрга чиқиш ана шундай белгилардан бўлиши мумкин.
Дам олиш куни ҳақида ўйланг
Якшанба куни кечки пайтни дам олиш вақти деб аташ мушкул. Кимларнингдир хаёли иш билан банд, айримлар эса яқинлашаётган душанба куни сабаб хавотирланишни бошлайдилар. Бу кечани бирор ёқимли ва чалғитувчи машғулотларга бағишланг. Дўстлар билан учрашинг, кино ёки театрга боринг. Бироқ жуда кеч қайтманг.
Ўйлаймизки, ушбу маслаҳатлар дам олиш кунларини мароқли ўтказишда ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади