Фото: Лайфхакер
Бу оддий машқ унумдорликни ошириш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва ўзингизни яхшироқ англашда ёрдам бериши Лайфхакер томонидан маълум қилинган.
Кун давомида миямизда минглаб фикрлар айланади. Улардан айримлари бефойда, баъзилари эса бир фурсатли вазифаларга тегишли. Бироқ шундай ғоялар ҳам бўладики, улар келажакда сизга асқотиши мумкин.
Ушбу фикрларни йўқотмасликнинг ягона усули – уларни қайд этиш. Ахир бу қимматли маълумот. У сизга қарорлар қабул қилиш ва ҳаёт сифатини яхшилашда ёрдам беради.
Қулайлик учун турли фикрларни хилма хил рамзлар – учбурчак, квадрат, спираль ва бошқалар билан белгилаш мумкин.
Ижодга оид ғоялар
Кун давомида миянгизга ўнлаб қизиқ ғоялар келади. Уларни ёзиб бориш керак. Сайёрадаги бадавлат кишилардан бири Ричард Брэнсон ўз муваффақиятининг сабабини миясида пайдо бўладиган барча ғаройиб ғояларни қайд этиши билан боғлайди.
Агар истасангиз, бу ерга ўзгаларнинг илҳом берувчи иқтибослари ва ғояларини ҳам киритишингиз мумкин. Бироқ уларни эҳтиёткорлик билан танланг. Келажакда қандай асқотиши мумкинлигини ҳисобга олинг.
Катта ғалабалар
Бу банд перфекционист одамлар учун айниқса муҳим. Ўзингизнинг кун давомидаги энг катта ютуқларингизни ёзиб боринг. Масалан, виза учун ҳужжатлар тўпламини йиғдингиз, мураккаб лойиҳани якунига етказдингиз, илк марта машғулот залига бордингиз ёки анчадан бери кўришмоқчи бўлган дўстингиз билан учрашдингиз.
Бу нарсаларни ёзиб боришнинг ўзи ёқимли, бироқ уларни ҳафтасига бир марта ёки ундан кўпроқ ўқиб чиқсангиз, сиз учун янада кўпроқ фойда келтиради.
Сиз кунингиз бефойда ўтмаётганлигини кўрасиз. Ўз-ўзингизга бўлган ишончингиз ортади, хавотир ҳисси эса камаяди.
Сигнал ва белгилар
Кун давомида биз билан кўплаб воқеа ва вазиятлар содир бўлади. Улар бизнинг ҳиссий ҳолатимиз, унумдорлигимиз, фикрлаш тарзи ва ҳоказоларга таъсир қилади. Айрим ҳолларда уларни пайқамаслигимиз мумкин, бироқ бундай белгилар доим юз беради.
Масалан, кутилмаганда дўстлар билан учрашувлар хурсандчилик келтирмаётганини англайсиз. Бу муносабатларингизда нимадир ўзгарганини билдиради.
Бу каби сигналларни сезиб ва қайд этиб, ҳаётий шароитлар ва руҳий ҳолатингиз ўртасидаги сабаб-оқибат алоқасини топа оласиз. Демак, ҳаётни ўзгартириш учун нима яхшироқ эканини биласиз ва бахтлироқ бўласиз.
Муҳим савол ва кашфиётлар
Айрим ҳолларда ўзимиз ҳақимиздаги муҳим нарсаларни англай бошлаймиз. Кутилмаганда ҳозирги ишда фаолият юритишни истамаслигимизни тушунамиз ва бахтли бўлишимизга нима халақит қилаётгани ҳақида ўз-ўзимизга савол берамиз. Бу каби фикрларни ҳам ёзиб бориш керак.
Эҳтимол, улар вақтинчалик ўйлардир. Бироқ нима бўлганида ҳам ўз-ўзини англаш ва шахс сифатида ривожланиш учун фойдали.
Вақти-вақти билан ўз-ўзимизга ҳаётнинг маъноси, қадрият ва интилишлар ҳақида эслатишимиз лозим. Ана шунда белгиланган йўлдан адашмаймиз.
Вазифа ва тажрибалар
Мазкур категорияга кундалик ишларни эмас, ҳаётингизни яхши томонга ўзгартиришга ёрдам берадиган вазифаларни ёзиб бориш керак. Ўзингиз пайқаган сигналлардан келиб чиқиб, амалга ошириладиган ўзгаришлар. Ёки самарадорликни ошириш учун ғаройиб техникалар.
Бу ерга сизни муҳим ҳаётий мақсадлар сари олиб борувчи муҳим ҳаракатлар ҳам мос келади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади