14:18 / 11.06.2019
3 370

«Жим! Ана мелиса?!»

«Жим! Ана мелиса?!»
Фото: «temasaratov.ru»
— Қани, ўқувчилар, ҳаммангиз жим бўлинг-чи! Ҳеч ким гапирмасин! Ҳамма менга қарасин!..
— Қани жим бўл-чи, ҳозир бобов келади, еб кетади сани! Ол бобов шу болани!..

— Жим! Ана мелисани кўрдингми? Яхши бола бўлмасанг, қулоғингни кесиб қўяркан!..
— Дўхтирни чақиринглар, шунга укол қиб қўйсин! Яхши бола бўласан-а? Ё дўхтир чақирайми?..

— Амакиси, жуда қулоқсиз бўп кетяпти-да шу жиянингиз. Бир гаплашиб қўймасангиз бўлмайди!..
— Ҳозир опангга айтаман, боплаб адабингни беради!..

— Жим ётиб ухла! Бўлмаса бўжи келади! Ана бўжи! Бўжии... – шуларнинг ҳаммаси бизнинг «тарбия» усулларимиз...
Бу «тарбия машинаси» ҳалиям тўла куч билан ишлаб турибди.

Тағин, «Одамларимиз қуёнюрак, қўймижоз бўп кетяпти», деб иддао қиласизлар.

Болалигидан оғзи ёпилган, олабўжилар билан қўрқитилиб, ўтакаси ўн бўлинган, сал дағдаға қилинса тиззаси қалтираб қоладиган болалардан шерюраклар етишади деб ўйлаганмидинглар?

Дилфуза Комил

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Жим! Ана мелиса?!»