13:30 / 25.06.2019
3 551

8 соатдан кўпроқ ишлайдиганлар қандай хавфли касалликларга чалиниши мумкин?

8 соатдан кўпроқ ишлайдиганлар қандай хавфли касалликларга чалиниши мумкин?
Франциялик олимлар 8 соатдан ортиқ иш куни бўлган одамларда инсульт ривожланиш хавфини ортиши ҳақида хулосага келди. Бу ҳақда MedicalXpress'га таяниб Sof.uz хабар қилди.

Бир йил давомида камида 50 кун ичида суткада 10 соатлаб ишлаган одамлар, меъёридан ортиқ вақт ишламаган ишчиларга қараганда - инсульт хавфи 29 фоизга кўп бўлган.

Ўн йил давомида мунтазам равишда ўн соатлаб ишлаган одамларда бу хавф 45 фоизга кўтарилган.

Иш вақтидан ортиқ ишлаш айниқса 50 ёшга тўлмаган кишилар соғлиғига салбий таъсир кўрсатган.

“Бу кутилмаган ҳолат. Бу ҳодисани сабабини аниқлаш учун келгуси тадқиқотни амалга ошириш зарур”, - деди тадқиқот муаллифи Алекси Деската.

Тадқиқотда 18 ёшдан 69 ёшгача бўлган 143,6 мингдан ортиқ киши қатнашди. Уларнинг соғлиғи ҳолати 7 йил давомида кузатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 8 соатдан кўпроқ ишлайдиганлар қандай хавфли касалликларга чалиниши мумкин?