Фото: Unsplash
Бу сўзни илк марта ўқиганда ёки эшитганда кўз олдингизда ўзга сайёраликлар ва қандайдир қўрқинчли бактериялар гавдаланади. Бироқ аслида улар вақтимизни доимий равишда ўғирлайдиган кишиларгина холос. Бу атама бизга тайм-менежментдан кириб келган.
Хронофаглар ҳақида Лайфхакер қуйидаги маълумотларни тақдим этди.
Замонавий жамиятда бу кенг тарқалган ҳодиса. Қўшни, дугона ва ҳатто қариндошингиз ҳам хронофаг бўлиши мумкин. Табиий, улар билан мулоқотдан қочиш ярамайди, бироқ бефойда суҳбат вақтини қисқартириш мумкин.
Йўллардаги тирбандликлар, ижтимоий тармоқлар, блоглар, телевизор томоша қилиш, телефонда дугонангиз билан бир неча соат давомида суҳбат қуриш ҳам хронофагликка киради.
Одамлар ҳақида гап кетганда хронофаглар одатда ўзларига рад жавобини бера олмайдиганларни яхши ҳис қилишади. Одатда шошаётгани, суҳбат учун вақти йўқлигини айта олмайдиганларни танлашади.
Табиийки, кимдир сизнинг қимматли вақтингизни олаётганига чидаш мумкин, бироқ тан олинг, буни тўғри иш деб ҳам бўлмайди. Кундалик ҳаётда одатда вақт жуда тиғиз бўлади. Шундай экан, бундай вазиятлардан қандай ҳимояланиш мумкин?
«Йўқ» дейишни ўрганинг
Бу кўникма сизга ҳаётда асқотади. Рад жавобини бериб, кишини хафа қилишдан қўрқманг. Бунинг ҳеч қандай ҳақоратли жиҳати йўқ. «Йўқ» деб айтиш – нормал ҳолат.
Ҳар кимнинг ўз ҳаёти, ишлари бор. Шунинг учун вақтимизни ақл билан тақсимлашимиз керак. Агар сиз билан суҳбатлашаётган киши ўзини рад жавобидан хафа бўлгандек тутса, бу ҳақиқий манипуляция. У сизда айбдорлик ҳиссини уйғотиш ва кўпроқ суҳбат қуришни истайди.
Мулойим бўлинг
Бу жуда муҳим. Ахир у кишига «йўқ» деб жавоб беряпсиз. Рад жавобидан аввал узр сўранг. Узоқроқ суҳбат қуришдан хурсанд эканингиз, бироқ ҳозир шошаётганингизни айтинг.
Сизни ҳурмат қилишларини талаб қилинг
Ҳамма хронофагларнинг жуда ёқимсиз жиҳати мавжуд: улар фақат ўзларини эшитишади. Шунинг учун одатда суҳбатдошларига қулоқ солишмайди. Агар дўстлик юзасидан хронофагга вақт сарфлашга тайёр бўлсангиз, сизни тинглаш истагини кутиш ҳам адолатдан бўлади. Агар дўстингиз сизни тинглашга тайёр бўлмаса, мулоқотни давом эттириш борасида ўйлаб кўриш керак бўлади.
Дўстларингиз орасида хронофаглар борми? Улар билан суҳбатда сиз қандай йўл тутасиз? Изоҳларда фикрлар билан ўртоқлашиш ҳақида унутманг. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади