15:33 / 06.09.2019
3 919

Олимлар аёллар билан баҳслашишнинг фойдаси йўқлигини тушунтириб беришди

Олимлар аёллар билан баҳслашишнинг фойдаси йўқлигини тушунтириб беришди
Швециянинг Каролинска институти олимлари аёлларни мунозарада енгиб бўлмасликни маълум қилишди. Бунга уларнинг яхши ривожланган эпизодик хотираси сабабчидир.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, аёллар турли ҳодисаларнинг икир-чикирини яхши эслаб қолишади ва мунозара вақтида улардан “қурол” сифатида фойдаланишади.

Мутахассислар аёллар ва эркакларнинг когнитив қобилиятларидаги фарқни аниқлаш мақсадида 1973 йилдан 2013 йилга қадар чоп этилган 617 та илмий ишни таҳлил қилиб чиқишган. Тадқиқотда жами 1,2 миллион киши иштирок этган.

“Тадқиқот натижалари аёлларда эпизодик хотира афзалликларга эгалини кўрсатди. Бу афзаллик ёдда сақлаб қолиш керак бўлган нарсаларга қараб ўзгаради”, - дея иқтибос келтиради тадқиқот муаллифларидан бири Мартин Асперхольм сўзларидан Daily Mail.

Олимлар таъкидига кўра, аёллар ҳаётидаги воқеаларни, жумладан, муайян сана, вақт ва ҳолатларни жуда яхши ёдда сақлашади. Бу эса уларга мунозаларда аниқ фактларни келтириб, устунликка эришишга кўмаклашади.

Қолаверса, аёллар юз тузилишларини ҳам яхши эслаб қолишади. Бироқ аёлларнинг макон хотираси чатоқроқ. Шунинг учун улар йўлда адашиб қолишлари ҳеч гап эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар аёллар билан баҳслашишнинг фойдаси йўқлигини тушунтириб беришди