10:56 / 09.10.2019
3 465

Ширинликдан буткул воз кечиш қандай касалликларга олиб келади?

Ширинликдан буткул воз кечиш қандай касалликларга олиб келади?
Фото: «Artfile»
Таомномадан қандни бутунлай чиқариб ташлаш, албатта, хушбичим бўлишга ёрдам беради. Бироқ бундай вазиятда бир қатор жиддий касалликлар хавфи кўпаяди, деб ёзади «Xabar» нашри.

Маълумки, ширинликка ҳаддан ташқари ўчлик соғликка зиён. Бироқ таомномада қанд бўлмаслигининг ҳам хавфи кам эмас.

Мана, масалан, таомномасидан қандни чиқариб ташлаганлар орасида артрит ва тромбоз билан оғриш хавфи кўпаяди, асосан жигар, талоқ билан боғлиқ муаммолар келиб чиқади, хотира сусаяди.

— Бош мия фаолияти ёмонлашади. Фақат «соғлом овқатланадиган» одам стресс ва депрессияларга мойил бўлади. Устига-устак, тушликдан сўнг бир бўлак шоколад ейиш, ҳатто, фойдали ҳам, — дейди шифокор-диетолог Елена Толоконникова.

Онда-сонда торт ёки булочка ҳам еб турса бўлади. Ширинликлар орасида зефир, цукат ва қуруқ меваларнинг қад-қоматга зарари камроқ, деб ҳисоблайди мутахассис.

Айниқса, қандни лавлаги, булғор қалампири, пиёз, гулкарам, жўхоридан олиш фойдали.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ширинликдан буткул воз кечиш қандай касалликларга олиб келади?