16:52 / 16.10.2019
4 676

Ҳайратланарли фактларни ёқтирувчи инсонлар учун 11 та факт (фото)

Ҳайратланарли фактларни ёқтирувчи инсонлар учун 11 та факт (фото)
1. Сиз ҳам ҳаётингизда бўлиб ўтаётган бир воқеани аввал ҳам бажаргандек ёки гувоҳи бўлгандек туюлаверасизми, демак бу сизда юз бераётган дéжà вудир. Агар бирор воқеани тушунгизда аввал кўрган бўлсангиз эса бу бутунлай бошқа тушунча бўлиб, бу дéжà реве деб аталади.

2. Ошпазларнинг бош кийимининг юқори қисми 100 қатламли ҳолда тикилиши ошхонадаги энг оддий маҳсулот – тухумни 100 хил усулда пишириш мумкинлигини англатади.

3. Баъзи мушукларнинг одамларга нисбатан аллергияси бўларкан.

4. Сундоку китоб йиғиш, аммо уларни ўқимаслик фаолиятидир.

5. Тутқунликдаги қарғалар инсон сўзлашувига тақлид қилишни тўтиқушларга қараганда тезроқ ўрганишаркан.

6. Швециядаги қон донорлари уларнинг қонлари фойдаланилган кунда миннатдорчилик хатларини қабул қилишаркан.

7. Мельбурн ҳокимияти ўз фуқаролари уларнинг устидан шикоятларини жўната олиши учун баъзи дарахтларга ҳам эмаил почта манзили очган. Энг қизиқарлиси шуки, улар шикоят аризалари эмас балки меҳр ва муҳаббат мактубларига тўлиб кетган.

8. Японияда ёш болаларни сумо жангчиси қўлида йиғлатишга эришиш, ўша гўдаклар учун омад белгиси ҳисобланаркан.

9. Фазонинг ҳам ўз ифори бор, ундан дизел ёнилғиси, порох ва барбекю уйғунлашган букетнинг ҳиди келади. Ушбу ҳид асосан сўнган юлдузларнинг нишоналари ҳисобланади.

10. 1997 йил Луисвилда вафот этган аёл миқдори $300,000 атрофида бўлган барча пулларини ўзининг ёзма васиятномасида Актёр Чарлез Бронсонга мерос қилиб қолдирган. Қизиқарлиси шундаки, улар аввал ҳеч қачон учрашишмаган, аёл актёрнинг шунчаки мухлиси бўлган холос.

11. Итларнинг 250тагача сўз ва ишораларни тушуниш қобилияти мавжуд бўлиб, ўрта ёшдаги ҳар бир ит худди икки яшар боланикидек зеҳнга эга экан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳайратланарли фактларни ёқтирувчи инсонлар учун 11 та факт (фото)