10:30 / 01.11.2019
5 544

Эркаклар ва аёллар учун энг хавфли ёш аниқланди

Эркаклар ва аёллар учун энг хавфли ёш аниқланди
Фото: «Известия»
Техас (АҚШ) Саломатлик маркази мутахассислари фин ҳамкасблари (Хельсинки университети қошидаги марказий касалхона) билан ҳамкорликда эркаклар ва аёллар учун энг хавфли ёшни аниқлашди, дейилади «Argumenti.ru» хабарида.

Бунинг учун турли ирқ ва мамлакатларга мансуб минглаб кишиларнинг касаллик тарихи ўрганилди. Маълум бўлишича, эркаклар учун хавфли давр 40 ёшга кирганидан, аёллар учун 30 ёшдан сўнг бошланади.

Юрак-қон томир касалликлари, хусусан, инфаркт ва инсульт ортидан ўлим хавфи ҳар икки тоифа учун шу даврдан кучаяди. Бу касалликларнинг сабабчиси сифатида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, тамаки чекиш, нотўғри овқатланиш ва стресс (руҳий зўриқиш) келтирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Эркаклар ва аёллар учун энг хавфли ёш аниқланди