
Дерматологлар ҳар куни душ қабул қилмасликни маслаҳат бермоқда. Негаки бу саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин, дейилади «Хабар» нашрида.
Сув терининг табиий ҳимоясини ювиб ташлашга қодир. Агар сув иссиқ бўлса, терини қуритиб юбориши ва кичик ёриқларни келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, ўта иссиқ душ қабули юрак хуружи хавфини 5 бараварга оширади.
Ювиниш воситалари ҳам терига салбий таъсир кўрсатади: фойдали бактерияларни ҳалок қилади. Бу инфекциялар ривожланишига олиб келиши мумкин.
Борди-ю, ҳар куни душ қабул қилмасликнинг иложи бўлмаса, дерматологлар 15 дақиқадан ортиқ чўмилмасликни тавсия этишади. Бунда терининг табиий ҳимояси сақлаб қолинади.
Тана тозалигини сақлаш учун, яхшиси, кийим-кечакларни тез-тез алмаштириб туриш лозим. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар