13:00 / 14.11.2019
2 919

Кечки вақтда овқат ейишнинг хавфи маълум қилинди

Кечки вақтда овқат ейишнинг хавфи маълум қилинди
Фото: Getty Images
Инсон организми кечки вақт ейилган овқатдан тўйимли моддаларни ўзлаштиришга мослашмаган. Шу сабабли кечки вақт овқатланиш зарарли ва аёлларда юрак касалликларига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда америкалик кардиолог Эвелина Грейвер маълум қилди.

“Бизнинг организм нафақат кечки соатлар овқатни ҳазм қилишга мослашмаган, балки биз кечаси камроқ ҳаракат қиламиз ва шу сабабли истеъмол қилинувчи энергия калориялар кўринишида сарфланмайди”, деб таъкидлаб ўтган мутахассис.

Грейвернинг таъкидлашича, бу моддалар алмашинуви, циркад ритм, кортизол ва инсулин ишлаб чиқилишига салбий таъсир қилади.

Маълум қилинишича, Колумбия университети олимлари ёши ўртача 33 бўлган 100 дан кўпроқ аёл иштирокида тадқиқот ўтказишган. Синалувчилар мутахассисларга қандай овқатлар ейишга одатланишгани ва қандай вақтда овқатланишлари ҳақида маълум қилишган.

Аниқланишича, соат 18дан кейин овқатланганлар юрак-томир тизими муаммоларига дуч келишган. Уларда юқори қон босими, вазннинг юқорилиги ва қонда шакар айланиши кучсизлангани қайд қилинган.

Тадқиқотнинг кўрсатишича, соат 18дан кейин қанчалик кўп овқат ейилса, юрак саломатлиги шунчалик ёмонлашган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кечки вақтда овқат ейишнинг хавфи маълум қилинди