Қиш фасли келиши билан ҳар биримиз қуёшли кунларнинг тафтини соғина бошлаймиз. Иссиқ ёз кунларидагидек ўзимизни соя жойларга олгимиз келмайди. Имкон қадар қуёш нуридан баҳра олишга ҳаракат қиламиз. Ростдан ҳам қишки қуёш нурлари инсон саломатлиги учун фойдалими?
Қуйида берадиган маълумотларимиз сиз учун асқотиши мумкин. Кўпчилигимизда қишнинг совуқ кунларида таралаётган қуёш нури инсон саломатлиги учун фойдали деган нотўғри тушунча мавжуд. Ҳаво ҳарорати қишда асосан совуқлиги туфайли ҳам биз қуёш нурининг таъсирини деярли сезмаймиз. Қуёш нурлари инсон танасига тўғридан-тўғри тушиши натижасида терингизга ультрабинафша нурлари зарар етказиши мумкинлигидан хабарингиз бор.
Буни қарангки, ушбу ультрабинафша нурлар қиш фаслида ҳам худди ёз фаслидагидек танамизга зарарли ҳисобланар экан. Айнан мана шу зарарли нурлар тери раки ёки терининг қариши ва бошқа шу каби касалликларга сабаб бўлиши мумкин экан. Кумуш қиш фаслида кўпчилик ўз оиласи ёки дўстлари билан тоғларга чиқишни ва у ерда чанғи, коньки ёки чана учишни хоҳлайди.
Айниқса, шундай жойларда нурланиш янада кучлироқ бўлиши аниқланган. Ультрабинафша нурлари тоғли жойларда ҳамда булутли кунларда инсонга янада тезроқ таъсир этиши кузатилган. Албатта, билиб қўйган зарар қилмайди, бироқ ушбу ҳимоя усулларидан фойдаланган ҳолда ҳар бир фаслнинг мўъжизакор тароватидан баҳра олишда давом этинг. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади