
Аввало ҳалол ва ҳаром тушунчалари фарқланиб олинса, дуруст бўлади. Бу мусулмоннинг билиши лозим бўлган энг муҳим вазифалардандир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаромдан ўсган ҳар бир жасадга олов ҳақлидир», – деганлар.
Шариат ҳалол ва ҳаром ўртасига аниқ чегара белгилаб қўйган. Ўлимтик, тўнғиз, ит, мушук ва йиртқич ҳайвонлар гўшти ҳаром ҳайвонлардир. Ҳанафий мазҳаби олимларининг ҳукмларига кўра, сувда туғилиб яшайдиган жониворлардан фақат балиқ ҳалол ҳисобланади. Фақат сувда ўлиб, юзасига чиқиб қолган балиқ бундан мустасно.
Шундан келиб чиқадики, ҳалол бўлган балиқнинг тухуми (икраси) ҳам ҳалолдир.
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар