“Менинг саломатлигимга об-ҳаво ўзгариши ёмон таъсир қилади. Масалан, ёмғир ёғишидан олдин бошим лўқиллаб оғрийди, қон босимим тушади... Бунинг олдини олиш мумкинми?”
Мастурахон, Тошкент вилояти
Об-ҳаво ўзгариши ҳар бир одамга турлича таъсир кўрсатади. Об-ҳаво ўзгаришига сезгирлик тиббиётда “метеотаъсирчанлик” деб аталади. Бу ҳолат кўпинча тоза ҳавода, табиат қўйнида кам бўладиганларда, асосан ўтириб ишлайдиган, ақлий меҳнат билан шуғулланадиган, бадантарбия қилмайдиган кишиларда кузатилади.
Ҳозирги вақтда метеотаъсирчанлик аломатлари сифатида одамда кайфият бузилиши ва бош оғриғидан ташқари, ҳолсизлик, тез чарчаш, уйқучанлик, асабийлик ҳам кузатилади. Баъзида шамол йўналишининг ўзгариши ҳам бундай кишиларда сабабсиз бош ва бўғим оғриқларига сабаб бўлади. Албатта инсон об-ҳаво ўзгаришини назорат қила олмайди. Аммо ўз организмига об-ҳаво ўзгаришига мослашишга кўмаклашиши мумкин.
Бунинг учун айрим оддий қоидаларга амал қилиш керак:
- Аввало иммунитет, юрак-қон томир ҳамда ҳазм тизимларини мустаҳкамлаш ҳақида қайғуриш керак.
- Кимдаки иссиқ ҳаво циклонлари яқинлашиши билан таъсирчанлик ортса, уларга организмни кислород билан бойитишга ёрдам берувчи жисмоний машқларни: югуриш, тоза ҳавода юриш, тоққа сайрга чиқиш, нафас гимнастикаси, танани совуқ сув билан артиш кабиларни тавсия қилиш мумкин.
- Чидамлиликни ошириш учунбассейнда чўмилиш, оёққа совуқ ва илиқ сувли контраст ванна қилиш, эрталабки гимнастика, ўз-ўзини ишонтириш (медитация)тавсия этилади.
- Барча витамин ва микроэлементларни ўз ичига олган тўлақонли овқатланиш ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Овқатда аскорбин кислота (витамин С), каротин (витамин А), минерал моддалар тўйинмаган ёғ кислота миқдори етарли бўлиши зарур.
- Иссиқ мавсумда таъсирчанлик кучаймаслиги учун жуда тўйиб овқатланмаслик талаб этилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
Россия Украинага “зудлик билан” маҳбусларни алмашишга тайёрлигини билдирди
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
"Йиртқич" овга чиқди...
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши мумкин