
Москва Соғлиқни сақлаш департаменти диетологи Антонина Стародубова грейпфрут қандай қилиб озишга ёрдам беришига изоҳ берди.
Унинг сўзларига кўра, грейпфрут ёғларнинг парчаланишига ёрдам беради, деган ишонч хато. Диетологлар ушбу мевани ейишни тавсия қилишларига сабаб эса унинг таркибидаги толалар организмни тўйинтириши ва бошқа фойдали элементлар борлигидир.

Грейпфрустнинг калорияси анча кам, унинг 100 граммида 35 грамм калория бор. Мевада шунингдек, катта миқдорда озуқа тўқималари, витаминлар, антиоксидантлар, микроэлементлар ва органик кислоталар мавжуд.
Бундан ташқари, грейпфрут таркибидаги флавоноид нарингенин инсулинга сезгирликни оширади ва қондаги “ёмон” ёғлар миқдорини пасайтиради.

Диетологнинг сўзларига кўра, бу мевани худди бошқалари каби белгиланган миқдорда истеъмол қилиб туриш керак. Бунда катталар ҳафтасига 2-3 марта 200-250 граммдан грейпфрут ейиши тавсия этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар