09:45 / 12.02.2020
3 963

Инсонийликни ўлчайдиган аппарат...

Инсонийликни ўлчайдиган аппарат...
Бир аёл қимматбаҳо кийимлар сотиладиган дўконга киришда эшик оғзида турган фақир бир эркакка кўзи тушди. У эшикка суянганича кийимларга термулиб турар эди.

Аёл эркакни дўкон ичига чақириб, кийимлар орасидан ўзига ёққанини танлаб олиши мумкинлигини айтди. Эркак уялиб қаршисида турган болалар кийимига қаради.

Аёл эса уни тушуниб, сотувчидан ўша кийимдан икки жуфтини халтага солиб беришини сўради. Ўзи эса четроқдан ҳалиги эркакнинг қувончини кузатиб турди. Бироздан кейин эркак кийимларни қўлига олиб, аёлга кўп раҳматлар айтганча дукондан чиқиб кетди. Аёл эса кийимлар пулини тўлаш учун тўлов чекини сўради. Чекни қўлига олган аёл кутилмаганда бошқа ёзувга кўзи тушди.

Дўкон эгаси унга шундай ёзиб қўйган эди:
«Бизда инсонийлик қийматини ўлчай оладиган аппарат йўқ!»

Садақани кўпайтиринг, ризқингиз зиёда бўлади.
Намозингизда хушъни кўпайтиринг, ҳаловатингиз ортади.
Ота-онангизга яхшилик қилишни кўпайтиринг, муваффақиятларингиз кўпаяди.

«Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур..» (Талоқ 2, 3)
«Ким Аллоҳга тақво қилса...» — бу шарт.
«У зот унинг йўлини очиб қўюр...» — бу ваъда.
«Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур...» — бу эса мукофот.

Шартларга риоя қилинг, ваъдага ҳақли бўласиз ва мукофотни қўлга киритасиз.

Икром Шариф таржимаси

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Инсонийликни ўлчайдиган аппарат...