
Кун давомида қуйида қайд қилинган фойдали жиҳатларни амалга ошириш учун вақтини ажратган инсонларнинг шахсий ҳаёти кескин тарзда яхши томонга ўзгариб кетади:
- Кунига 20 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, саломатлигингиз хавотирини чекмайсиз;
- Ҳар куни 20 дақиқасини уй саришталигига сарфлаган одам бесаранжомлик ғамидан қутулади;
- Кунига 20 дақиқасини диққатни жамлаш учун сарфлаган киши ижод қобилиятсизлигидан нолимайди;
- Эри ё хотинини эшитиш учун кунига 20 дақиқа ажратадиганлар муносабатларда муаммо чиқишидан хавотир олмаса бўлаверади;
- Бир кунда 20 дақиқа фойдали китоб ўқийдиган киши дунёқараши кенгайишига ишонавериши мумкин;
- Кунига энг камида 20 дақиқа вақтини болаларига бағишлаган одам эса улар орқасидан яхши гап эшитишга умид қилса бўлади;
- Бир кунда 20 дақиқа очиқ ҳавода сайр қилган кишининг нафас йўллари касалликларидан узоқ бўлади;
- Даромад келтирувчи манба яратиш тўғрисида ҳар куни 20 дақиқа бош қотирган инсон молиявий фаровонликдан хавотирланмаса ҳам бўлади;
- Кунига дам олиш учун 20 дақиқа фурсат ажратадиган инсон ҳолдан тойиш ва қаттиқ толиқишдан қўрқмаса ҳам бўлади;
- Фойдали китоблар ўқиш учун кунига 20 дақиқа вақт ажратадиган киши қандай қилиб мутахассис бўлиш тўғрисида куйинмаса ҳам бўлади;
- Кунига 20 дақиқа ўзи билан қолиб, ишларини таҳлил қилолган одам ҳаётнинг чигал йўлларида адашиб қолмайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар