Фото: «РИА Новости»
Яқинда ўтказилган тадқиқотларда маълум бўлишича, мотивация берувчи психологик китоблар эмас, балки классик адабиёт инсон миясини озиқлантириб, ҳаёти сифатини яхшилашга хизмат қилади. Бу ҳақда «Daily Mail»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.
Экспертлар руҳий сиқилиш, сурункали хасталиклар ва ҳатто деменция (одатда ёши улуғларда кузатиладиган когнитив функцияларнинг бузилиши)да «Ўзингга ўзинг ёрдам бер» тоифасидаги китоблардан воз кечиб, яхшиси, мумтоз адабиёт намуналари, масалан, Чарльз Диккенс, Лев Толстой ёки Жейн Остин каби ёзувчиларнинг асарларини мутолаа қилишни тавсия қилишмоқда.
Липерпуль университети профессори Филипп Дэвиснинг уқтиришича, мумтоз адабиёт мутолааси ҳиссиёт ва тасаввурни эркинликка чиқариб, одамларга ўзларини «янада тирикроқ» ҳис этиш имконини берадики, ўз-ўзидан ҳар хил касалликлар симптомлари енгиллашади.
Мотивацион китоблар билан эса бундай эмас, чунки уларни ўқиш жараёни шунчаки кўникма бериб, миядаги қайғули ўй-хаёлларни қува олмайди.
Китоб ўқиш кексайганда ҳам хотиранинг яхши сақланишида ёрдам бериши аллақачонлар исботланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди