07:39 / 26.04.2020
3 441

Бола тарбиясида энг муҳим жиҳатлар

Бола тарбиясида энг муҳим жиҳатлар

Нега фарзандим мендан ўзини олиб қочади? Нега фарзандим ёлғон гапиради? Боланинг бундай бўлишига, нима сабаб бўлади? Болалар билан муносабатларни мустаҳкамлашда 5 та жараёнга аҳамият қаратиш керак!

1. Бола билан гаплашганда, ҳеч қачон ундан юзингизни ўгирманг. У билан бир хил даражада бўлинг ва унинг кўзларига қараб гапиринг.

2. Бола билан доимо яқин бўлинг. Ҳар доим қўлидан ушлаб қўллаб-қуватлашингизни билдиринг. Ҳеч қандай сабабларсиз уни қучоқланг.
Оилада бу нарса одатга айланиши керак! У бола билан муносабатларни кучайтиради, болани юрагини тинчлантиради, ва сизга бўлган ишончи ошади!

3. Агар болангиз сизга бирон нарса айтса, у сизни тушуниши осон бўлиши учун айтганларингизни изоҳлаб беринг. Сиз эътибор кўрсатишингиз ва боланинг айтганларига қизиқишларингизни намоён этишингиз керак. Бу унга эътибор беришларига ишонч ҳиссини оширади.

4. Болангизга кўпроқ таббасум қилинг. Соатга қараманг, шошилманг. Ҳа баъзида бизнинг шароитимиз туфайли осон бўлмаслиги мумкин. Аммо шунга қарамай, биз уларга вақт ва эътибор бермасак унда ким беради?

5. Энг муҳими уни ҳамма нарсада тушунганингизни кўрсатинг ва болани сизни ёнингизда бўлганида, зерикишга йўл қўйманг. Ҳеч қандай ҳолатда бошқа ишларингиз, боладанда қизиқроқ ва муҳим эканини кўрсатманг, бу - бола руҳиятига салбий тасир кўрсатиши мумкин!

Энди ўтириб хулоса чиқаринг ва сизда қандай хатолар борлиги ҳақида ўйлаб кўринг.

Малоҳат Равшановна

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бола тарбиясида энг муҳим жиҳатлар