date
views 4 188

Телефон ва компьютерларнинг мияга салбий таъсири аниқланди

Телефон ва компьютерларнинг мияга салбий таъсири аниқланди
Фото: Pixabay
Смартфон ва компьютерлардан ҳаддан ортиқ фойдаланиш мия чарчоғи ва депрессияга олиб келади. Япониялик олимлар тадқиқотлардан сўнг шундай хулосага келган.

«Окумура» хотира клиникаси директори Аюми Окумуранинг таъкидлашича, охирги вақтларда хотирасига зарар етган одамлар сони кўпайган. Клиникага асосан 30 ёшдан 60 ёшгача бўлган беморлар мурожаат қилмоқда.

Шифокор бу ҳолатни одамлар телефон ва компьютерлардан фаол фойдалана бошлагани билан изоҳлади. Ҳаддан ортиқ маълумот олиниши натижасида мия чарчайди. «Одам мияси бу қадар кўп маълумотни қайта ишлай олмаслиги натижасида «ахлат қутиси»га айланади», — дейди Окумура.

Олимлар овқатланиш вақтида, ишда ва телевизор кўриш асносида телефондан фойдаланмасликни маслаҳат беришди. Шунингдек кўпроқ ухлаш керак, чунки уйқу вақтида мия дам олади ва тикланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Телефон ва компьютерларнинг мияга салбий таъсири аниқланди