08:44 / 14.03.2020
4 038

Гиннес рекордида қайд этилган энг тезкор таом...

Гиннес рекордида қайд этилган энг тезкор таом...
Ҳаётимизни мазали ва тўйимли ширмой нонларсиз тасаввур эта олмаймиз. Нон дунёнинг деярли барча мамлакатларида истеъмол қилинади. Кўпгина таомларни нон билан тановул қилувчи ўзбеклар тандирдан иссиқ бўлиб пишиб чиқадиган, ифори атрофни тутиб кетадиган мазали нонни энг кўп истеъмол қиладиган халқ бўлса ажаб эмас. Ҳозир сизга нон ҳақида айрим қизиқарли маълумотларни берамиз.

- Буғдой йиғиш учун бир комбайнга 9 сония кифоя қилади, бу вақт ичида у тахминан 70 та нон тайёрлашга етадиган буғдойни ўради.
- 23 феврал, 1 апрел, 16 сентябр, 22 декабр саналарида нон билан боғлиқ миллий байрамлар нишонланади.
- Ҳар бир америкалик йилига ўртача 53 фунт нон истеъмол қилади.
- Ўртача бир тилим қадоқланган нонда атиги 1 грамм ёғ ва 75 - 80 к.калория бор.
- Нон барча халқларда муқаддас бўлиб, диний маросимларда асосий таом ҳисобланади.

- 1997 йилда Канзас буғдой фермерлари 36,5 миллиард дона нон ишлаб чиқариш учун етарли миқдордаги буғдой етиштирдилар. Бу ер юзидаги ҳар бир кишини 6 та нон билан таъминлаш дегани эди.
- Фермерлар сотилган ҳар бир нондан тахминан 5 сент (ёки ундан кам) ҳақ олади.
- Наполеон Пруссия юриши пайтида ўз отига бир бўлак қора жавдар нон беришларини айтади. Қора буғдой нон учун ишлатиладиган "pampernickel" атамаси тарихи шу воқеа билан боғлиқ. Буюк Британияда Янги йилда эшик ташқарисида нон бўлаги, кўмир парчаси ва кумуш танга қолдирилади. Эртаси куни биринчи бўлиб ташриф буюрган инсон ўша йилда ризқи зиёда бўлади деб қаралади.

- Ғарбдаги энг тезкор "пирожний" 1995 йилда Гиннеснинг Жаҳон рекордини қайта янгилаган Монтана Буғдой фермаси новвойлари томонидан тайёрланган. Улар буғдойни даладан йиғиб, ун ҳолига келтириб, хамир қориб аниқ бир бўлакда нон тайёрлагунча атиги саккиз дақиқа-ю 13 сония кетар экан.
- Скандинавиядаги урф-одатларга кўра, агар йигит ва қиз битта нондан истеъмол қилсалар, улар бир-бирларига ошиқ бўлиб қолар экан.
- Россияда нон (ва туз) мамнуният билан қабул қилишнинг рамзи экан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Гиннес рекордида қайд этилган энг тезкор таом...