Фото: REUTERS / Soe Zeya Tun
Ўзбек хушчақчақ миллат. Кўча куйда коронавирус билан боғлиқ кўплаб ҳазилларни эшитишга улгурдик. Шундай экан, бу касалликдан ҳимояланиш бўйича маслаҳатларда ҳам шу услубдан фойдаландик.
• Қўл бериб саломлашманг (тўғри тушунишади);
• Қўлларни совунлаб ювинг (кир совунми, атир совунми, фарқи йўқ);
• Вақти-вақти билан қўлингизни антисептик салфетка ёки гель билан тозаланг (ҳа, шунақа нарсалар ҳам бор, шунчаки биз уларни ишлатишга ўрганмаганмиз);
• Зарурат бўлмаганда юз-кўзингизни қўл билан ушлашдан воз кечинг (баҳонада юмшоқ юзимиз дағал қўлларимиздан дам олсин);
• Йўталаётган, аксираётган одам билан масофа сақланг (шартта қочиб кетманг, кўнглига келади);
• Телефон, пульт, компьютер ва шунга ўхшаш кўп ишлатиладиган буюмларингизни тозалаб туринг (ўзи бу қоидага коронавирус келмасидан олдин ҳам амал қилиш керак эди. Майли, ҳечдан кўра кеч);
• Йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни тўсинг (бу ҳам азалий қоида, коронавирус туфайли долзарб бўлиб қолди холос);
• Ниқоб тақинг, аммо уни тез-тез алмаштириб туринг (дорихоналарда топилмагани баҳона бўлмасин, оддий воситалардан оддий ниқоблар тайёрлаш бўйича ўнлаб усуллар кўрсатилди);
• Одам кўп жойга борманг (чойхона кутиб туради);
• Оч қолмасликка, яхши овқатланишга ҳаракат қилинг (барибир чойхонага борилади шекилли...);
• Мунтазам қайнатилган сув ичинг, газли ичимликларни чекланг (ҳа, колани ҳам);
• Ҳайвонлар билан муносабатда эҳтиёт бўлинг (албатта, Ҳиндистон тажрибасини қайтармайсиз, лекин жониворларни парваришлашда юқиш хавфи борлигини унутмаслик лозим);
• Хоналарни тез-тез шамоллатинг, ташқарига чиқишга қўрқманг, тоза ҳавода сайр қилинг, чекишни чекланг (ташламайсиз, ташлолмайсиз барибир);
• Йўтал, ҳарорат, нафас қисиши каби белгилар кузатилса, саросимага тушмай, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг ва бошқалар билан контактни чеклаб туринг (катта эҳтимол билан оддийгина тумов ёки гриппга чалингансиз, лекин барибир коронавирус айбдор туйилаверади);
• Унутманг, айни кунларда Сизнинг коронавирусга чалиниш эҳтимолингиз миллиондан бир ҳам эмас, ҳатто бу касаллик кўпайиб, 100 000/1 нисбатга келганда ҳам бир ўйлаб кўринг, ваҳимага арзийдими?
Саломат бўлинг! Бу вирус Сизни ва яқинларингизни четлаб ўтсин!!! “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди