09:19 / 18.03.2020
3 514

Инсонлар карантин пайтида нималарга эътибор беришлари лозим?

Инсонлар карантин пайтида нималарга эътибор беришлари лозим?
Пандемия туфайли аҳоли карантин ҳолатида экан, психологлар уйда зерикиб қолмаслик учун, қолаверса ҳар-қандай таҳликаларни бартараф қилишнинг бир қанча усулларини тавсия этишади.

1. Уйда ишлаш
Кундалик ишингиз қайси соҳа билан боғлиқ бўлмасин, уни уй шароитида ташкил этишга ҳаракат қилинг. Чунки ҳозирги кунда интернет тармоғи ҳамда электрон имкониятлар даражаси юқори. Ҳамкасблар ва идора билан уюшган ҳолда масофали тизимни яратиш мумкин.

2. Фарзандларга эътибор
Карантин муддатини ўзингиз учун таътил деб ҳисобланг. Фарзандларингизга вақт ажратинг. Уларнинг саломатлигига эътибор беринг, қизиқишлари, мақсадлари билан ўртоқлашинг, боғча, мактабдаги ютуқларини сўранг, сизга айтишга қулай фурсат тополмай юрган болаларингиз билан суҳбатлашинг, уларга яқинлашинг.

3. Китоб ўқиш
Ҳаёт ташвишларидан чарчаган мияга танаффус эълон қилинг. Ўқишни ният қилган, аммо вақт ажратолмаётган китобингизни бошланг. Бир эмас бир нечта китоблар ўқинг. Китоб бўш вақтни унумли ўтказиш учун ҳар қандай ёшдаги кишилар учун энг мақбул йўл ҳисобланади.

4. Дўстлар билан суҳбат
Aнчадан бери кўришмаган яқинларингиз, дўстларингиз билан телефон орқали дийдорлашинг. Шунда анча енгил тортасиз. Aгар у яқин дугонангиз бўлса муаммоларингизни айтиб ундан яхши маслаҳатлар олишингиз ёки унга ўзингизнинг қимматли маслаҳатларингизни улашишингиз мумкин. Ўқиган китобларингиз муҳокамаси ёки яқинда ўрганган янги билимлар юзасидан фикр алмашинг.

5. Таом тайёрланг
Бекалар учун ошхона энг мувофиқ танлов. Aйниқса доим иш билан банд бўлиб, уйга кеч қайтадиган ва турмуш ўртоғи, фарзандларига улар севиб тановул қиладиган мазали таомлару-ширинликларни пишириб бера олмаётган опа-сингиллар учун ошхонада янги рецептларни синаб кўриш вақти келди.

6. Соғлом муҳит
Уйингизда доимгидек соғлом муҳитни сақлаб қолинг. Ҳамма нарса ўз вақтида олиб борилсин. Уйғониш, овқатланиш, иш билан машғул бўлиш ва ҳордиқ вақтига эътибор беринг. Кунингизни фақат телевизор кўриш ёки ухлаш билан ўтказманг, зеро бир қанча машҳур инсонлар ўз кашфиётларини ноодатий бўш пайтларида яратишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Инсонлар карантин пайтида нималарга эътибор беришлари лозим?