17:30 / 19.04.2020
6 646

Баҳорда инсон организмига етишмайдиган 5 витамин

Баҳорда инсон организмига етишмайдиган 5 витамин
Фото: Twitter
Баҳор фаслида кўпчиликда авитаминоз, яъни организмда витамин етишмовчилиги кузатилади. Бунда ҳолсизлик, чарчоқ ва лоҳаслик безовта қилади, кишининг витаминга бўлган эҳтиёжи юқори бўлади. Cosmopolitan нашри баҳор фаслида етишмовчилиги кузатиладиган витаминлар асосан қайси эканига тўхталади.

C витамини
Баҳорда иммунитет тушиши оқибатида шамоллаш ва грипп билан касалланишга мойиллик ортади. C витамини эса антиоксидант ҳисобланиб, организмни турли касалликлардан ҳимоя қилиш хусусиятига эга. C витамини асосан цитрус меваларда бўлгани сабаб рационингизга мандарин, апельсин, лимон, шунингдек, кўкатларни киритиш тавсия қилинади. Организмда ушбу витамин етарли бўлса, қондаги холестерин миқдори камаяди ва асаб системаси тикланади.

D витамини
Ушбу витаминнинг асосий манбаси қуёш ҳисобланади. Витамин А, суяк ва мушаклар бақувват бўлиши, мия ва юрак фаолиятини яхшиланиши ҳамда кайфиятнинг чоғ бўлишида аҳамиятли ҳисобланади. Организмда ушбу витамин етишмаса турли касалликлар келиб чиқаверади.

Кальций
Ушбу микроэлементнинг одам организмидаги ҳар бир ҳужайра, хусусан, суякларга таъсири беқиёс. Кальций етишмаса суяклар қиртиллаши, тирноқ синиши ва соч тўкилиши каби аломатлар кузатилади. Агар сизда шу каби белгилар кузатилса, рационингизга зудлик билан кальцийга бой маҳсулотларни киритинг ҳамда бундай вақтда турли парҳезларни тўхтатиб туринг.

Магний
Доим ширинлик егингиз келаверадими? Ундай бўлса, организмингизда магний камайиб кетган бўлиши мумкин. Мушакларнинг спазми, уйқусизлик, қаттиқ бош оғриши ва асабийлашиш ҳам, ушбу витаминнинг етишмаслик белгиларидан ҳисобланади. Одам организми учун магнийнинг кундалик нормаси 350−800 мг ташкил қилади. Магний асосан ёнғоқ, кўкатлар, балиқ ва барра мевалар таркибида бўлади.

Темир
Бўшашиш, ҳеч нима қилишни истамасликни баҳорги депрессияга алоқаси йўқ. Шунчаки сизга темир етишмаяпти. Бундай вазиятда жигар, гречка, сули ёрмаси, ёнғоқ, шафтоли, исмалоқ ва қуритилган меваларни ейиш тавсия қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Баҳорда инсон организмига етишмайдиган 5 витамин