Фото: «АиФ»
Пицца болалар ва катталар учун ҳамиша севимли бўлган. Уни нонушта, тушлик ҳатто кечки овқат ўрнига ҳам ейиш мумкин.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
Ун— 1,5 пиёла
Туз — таъбга кўра
Шакар — 2 чой қошиқ
Зайтун ёғи — 1 чой қошиқ
Хамиртуруш — 1 чой қошиқ
Сув — 130 мл
Начинкаси учун:
Колбаса — 50 грамм
Булғор қалампири — 2 дона
Зайтун — 10-15 та
Помидор — 5 дона
Пишлоқ —50-80 грамм
Томат пастаси — 3 ош қошиқ
Тузланган қўзиқорин
Тайёрланиш жараёни:
- Хамирга кетадиган масаллиқларни қўшиб оширма хамир қилинг.
- Тайёр бўлгач 1 соат давомида тинишини кутинг.
- Хамирни айлана шаклида унлаб ёйинг.
- Хамир устини ёғлаб олинг.
- Сўнгра томат пастасини хамир устидан суриб чиқинг. Томат ўрнига кетчупдан ҳам фойдаланиш мумкин.
- Пишлоқни қирғичдан чиқариб хамир устини у билан қопланг.
- Колбасани кесиб пишлоқ устидан териб чиқинг.
- Зайтунни айлана шаклида кесиб колбаса орасидаги бўш жойларга қўйинг.
- Кейинги босқичда бўлса қолган маҳсулотлар: булғор қалампири, помидор ва қўзиқоринни хамир устига қўйинг.
- Пиццани 30 дақиқага, 190 даражада қизиб турган духовкага қўйинг.
Пицца тайёр, ёқимли иштаҳа! “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди