Фото: Flytothesky
Кўпчилик вазн ташлай олмаслигини фақат овқатдан деб билади, лекин бу организмдаги метаболизм билан боғлиқ бўлиши мумкин. Метаболизм секинлашишининг белгилари нимадан иборат ва қандай одатлар моддалар алмашинуви бузилишига сабаб бўлади? Қуйида ушбу саволга жавоб берамиз.
Моддалар алмашинуви бузилиши сабаблари нимада?
Калория камайиши
Кишилар озиш учун калорияси кам маҳсулотларни истеъмол қилади. Бунинг натижасида, организмда озиқа моддалари ва витаминлар етишмовчилиги ҳамда метаболизм секинлашиши кузатилади?
Оқсил етишмовчилиги
Оқсил етишмаслиги яхши бўлмаган метаболизмнинг яна бир сабабларидан бири ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, оқсилга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш метаболизмни 30 фоиз яхшилайди.
Кам ҳаракатлилик
Исталган парҳез, жисмоний ҳаракат етарли бўлмаса, самара бермаслиги исботланган факт. Шу боис шифокорлар кунига 20-40 дақиқа яёв юриш ва спорт билан шуғулланишни тавсия қилади.
Уйқусизлик
Инсон суткада 7-8 соат ухламаса, организмда зўриқиш кузатилади. Чунки энергияни тиклаш учун одатдагидан ҳам кўпроқ таом истеъмол қилинади. Уйқуси чала бўлган инсон кунига 300-500 калория истеъмол қилади. Кундузги уйқу, тунги уйқу каби керакли энергия билан таъминламайди.
Ширин ичимликлар
Организмга шарбат, кофе ёки чой эмас, сув керак. Кун давомида сув ўрнига ширин шарбат, кофе истеъмол қилиш натижасида метаболизм секинлашади.
Фото: «Nat.press.net»
Метаболизм секинлашишининг белгилари
1. Тўғри овқатланишга риоя қилинса ҳам вазн тўплаш энг биринчи белгилардан бири ҳисобланади. Килолар тўпланганини, асосан, бел ва қорин қисмида йиғилган ёғлардан билиш мумкин.
2. Доим чарчоқни ҳис қилиш — иккинчи белги. Ҳолсизлик натижасида ишлаш фаолияти сусайиши, диққат пасайиши кузатилади.
3. Учинчи белги — тери қуриб тўкилади.
4. Тўртинчи белги — тирноқлар заифланиши ва синиши билан намоён бўлади.
5. Бешинчи белги — соч толалари мўртлашиб, тўкила бошлайди.
6. Олтинчи белги — қаттиқ бош оғриғи кузатилади.
7. Еттинчи белги — қалин кийинишга қарамасдан совуқ қотади ва эт увишади.
8. Саккизинчи белги — ширинликка ружу қўйиш.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди