Америкада пулсизликдан қийналган шаҳзода Гарри ва Меган Маркл Британияга қайтади

Фото: Reuters
Қироллик оиласидан ажралиб чиққан шаҳзода Гарри ва Меган Маркл Буюк Британияга қайтади, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Қайд этилишича, жуфтликнинг режаларини коронавирус пандемияси чиппакка чиқарган. Маркл суратга олиш ишлари тўхтаб қолгани сабабли ўзига кино соҳасида иш топа олмаган. Шаҳзода Гарри эса ўзга юртда нима иш қилишини билмаган.
Жуфтлик ҳашаматли уй ва қўриқчилар учун катта пул тўлашга мажбур бўлаётгани ортидан жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келган.
Қайд этилишича, ҳозирда шаҳзода Чарльз ўғли ва келинини пул билан таъминламоқда. Қийинчиликлар туфайли Гаррида психологик муаммолар ҳам кузатилгани айтилмоқда.
Шунинг учун жуфтлик Британияга қайтишга қарор қилган. Гарри ва Меган молиявий муаммоларини ҳал қилмагунча бир муддат Британияда яшаб туради.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қироллик оиласидан ажралиб чиққан шаҳзода Гарри ва Меган Маркл Буюк Британияга қайтади, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Қайд этилишича, жуфтликнинг режаларини коронавирус пандемияси чиппакка чиқарган. Маркл суратга олиш ишлари тўхтаб қолгани сабабли ўзига кино соҳасида иш топа олмаган. Шаҳзода Гарри эса ўзга юртда нима иш қилишини билмаган.
Жуфтлик ҳашаматли уй ва қўриқчилар учун катта пул тўлашга мажбур бўлаётгани ортидан жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келган.
Қайд этилишича, ҳозирда шаҳзода Чарльз ўғли ва келинини пул билан таъминламоқда. Қийинчиликлар туфайли Гаррида психологик муаммолар ҳам кузатилгани айтилмоқда.
Шунинг учун жуфтлик Британияга қайтишга қарор қилган. Гарри ва Меган молиявий муаммоларини ҳал қилмагунча бир муддат Британияда яшаб туради.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…