
Хитойда истиқомат қилувчи Чэнь Хайган 30 йилдан бери бирор марта шамоллаш касалликларига дучор бўлмаган. У бунинг сири билан ўртоқлашди.
Унинг сўзларига кўра, ҳамма сир йигирма ёшидан бери бажариб келадиган одатий машғулотларидадир. У ҳар куни маймунга ўхшаб қўллари ва оёқларига суяниб юради. Хайганнинг таъкидлашича, ушбу машқ унга бутун вужудини чиниқтиришга ва қувватлантиришга имкон беради.
«Мен ҳайвонот боғида маймунларни тез-тез кузатардим. Бу жуда кулгили туюлса-да, уларга тақлид қила бошладим Чэнь Хайган», дейди у.
Хайганнинг сўзларига кўра, бундай ноодатий машғулотлар туфайли у шамоллашдан холи бўлади, унинг қулоқ ва тиш оғриғи йўқолади.
«Энди менда шифокор кўригига боришга умуман ҳожат йўқ», дейди Чэнь Хайган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар