
Тушда ой тасвирини кўриш сизнинг мисли кўрилмаган, сирли жиҳатингизни намоён қилади. Одатда бу аёллик мистикаси ҳамда сезгиси билан боғлиқ бўлади. Шунингдек, ойни кўриш бу сизнинг ўзгарувчан кайфиятингиздан дарак беради.
Aгар тушингизда иккита ойни кўрсангиз, демак у сизни иккита турли хил йўналишлар томон етаклайди.

Aгар сизнинг тушингизда бешта ой намоён бўлса, бу сизнинг ҳаётингизда содир бўлажак тартибсизликларга ишора қилади. Қолаверса, бу сизнинг сезиш қобилиятингиз кучли эканлиги ва унга ишониб, хатти-ҳаракат қилишингизга ишора қилади.

Тушингизда ой тутилиши гавдаланса, демак сизнинг аёллигингизга қандайдир нохуш нарса раҳна солмоқда. Ёки аксинча, бирон бир яширин жиҳатингиз намоён бўлаётган бўлиши мумкин.

Aгар янги, ҳилол ой кўринса, демак сизнинг ҳаётингизда янги орзулар, мақсадлар пайдо бўлиши мумкин.

Тўлин ой тугалланишни билдирса, янги ой эса янги бошланишдан дарак беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар