17:40 / 26.07.2020
6 353

Аёллардаги эркакларни мафтун этадиган 7 камчилик

Аёллардаги эркакларни мафтун этадиган 7 камчилик
Фото: Freepik
Ҳаддан ортиқ гўзаллик атрофдагиларни лол қолдиради деб ўйласангиз янглишасиз. Ҳеч ким мукаммал бўлмайди ва ҳақиқий сизни эъзозлайдиган инсон сизни борингизча қабул қилади.

Тўлачадан келган аёллар
Мукаммал қомат чиройли эканини инкор этиб бўлмайди, бироқ ишонинг эркаклар оила даврасида Анжелина Жоли сингари аёлни эмас, аёлларга хос латофатли қомати бўлган шу билан бирга феъл-атвори гўзал инсонни кўришни истайди.

Мимика ажинлари
Бундай ажинлар сизнинг ёшингиз ўтаётганидан эмас, шунчаки қувноқ феъл-атвор эгаси эканингиздан далолат беради. Айниқса, гўзаллик уколлари билан ҳамма бир хилдек қиёфага эга бўлган бир вақтда табиий, аммо ўзига қараган аёллар эътибор ва ҳурматдан четда қолмаслиги аниқ.

Ўрта бўй
Аниқланишига қараганда, эркаклар ўрта бўйли аёлларни ёқтиради. Чунки бўйи баланд ва келишган инсон, нозик жинс вакили олдида ўзини ҳимоячидек ҳис қилишни истайди.

Оддийлик
Ташқи кўринишига эътиборли, лекин эътибор тортиш учун мукаммалликка интилмаган аёл-қизларга қизиқиш бўлиши табиий. Бу ўзига қарамаслик ёки топган кийимни кийиш кераклигидан далолат бермайди, шунчаки ўзига бўлган ишончи ва асосийси қалби гўзал бўлгани учун ҳам оддий, аммо дидли либосда ўзини бахтли ҳис қиладиган ва ички дунёсидаги қувонч юзига истара берадиган инсон билан бошқалар яқиндан танишишни исташини англатади. Чунки асли ундай эмас, аммо керагидан ортиқ даражада мукаммал кўринишга ҳаракат қилиш эркакларнинг қизиқиши йўқолишига олиб келади. Номига қилинган макияж, ўзингизга ярашган оддий либос сизни тош ва дурларга безаниб диққат менга қаралсин, дейдиган даражада кийинган аёллардан назокатли ва жозибали кўрсатади.

Ҳазилкашлик
Муносабатларда ҳар қандай вазиятлар юзага келиш табиий ва унинг ечими инсон ҳамроҳининг реакцияси ва ўзини тутиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Масалан, оилада жиддий ва дарҳол қарор қабул қилиш керак бўлган воқеалар бўлгани билан, бошга ёмон кун тушганда қўшилиб биргаликда депрессияга тушиш эмас, ҳазилкашлик ва қувноқлик билан ғамлардан чалғитадиган инсон билан бирга бўлишга хоҳиш пайдо бўлади.

Табиийлик
Йиғлагингиз келяптими — йиғланг, кулгингиз келяптими — кулинг. Фақат буни кўз ёши билан иш битириш ёки енгил табиатлик қилиб ҳамма нарсага кулавериш билан адаштирманг. Эркакларга нафақат ташқи кўриниши, балки ўзини тутиши ҳам табиий шу билан бирга тарбияли ва маданиятли аёллар ёқади. Борингизча бўлинг аммо, шу борлигингизда худбинлик ва мақсад йўлида ҳар недан тоймаслик кабилар мужассам бўлмасин.

Иштаҳали
Чиройли ва келишган қомат ҳаммага ҳам ёқиши табиий. Лекин сўнгги пайтларда аёл ва қизлар ортиқча вазн тўпламаслик учун тановулдан тийиладиган ва роҳат олмайдиган бўлиб қолдилар. Психологларнинг таъкидлашига қараганда, ҳеч нима инсонни бирга тайёрланган ва истеъмол қилинган таомчалик яқинлаштирмайди. Эркакларга иштаҳаси яхши ва овқатланишни ростан ҳам яхши кўрадиган ва буни атрофдагилардан яширмайдиган нозик жинс вакиллари ёқади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Аёллардаги эркакларни мафтун этадиган 7 камчилик