Австралия сенатори парламентда чақалоғи билан нутқ сўзлади (видео)

Австралиялик сенатор Фотима Пейман парламент мажлисида олти ойлик қизи Алияни бағрига олиб иштирок этди. Унинг нутқи давомида бошқа сенаторлар ҳам кичкинтой билан ўйнаб, йиғилишга ўзгача кайфият бағишлади. Бу ҳақда "India Today" маълум қилинди.
25 ноябрь куни Австралия Сенатида бўлиб ўтган мажлисда Ғарбий Австралия вакили, мустақил сенатор Фотима Пейман қизини кўтариб, минбар олдида нутқ сўзлади. У парламентдаги муҳокамаларда қатнашар экан, чақалоғини ҳам ёнида олиб юрди.
Мажлис давомида сенатор Лидия Торп ҳам кичкинтой билан мулоқот қилиб, у билан «ку-ку» ўйнади. Бу ҳолат парламентдаги расмий муҳокамаларга самимий ва қувноқ лаҳзаларни олиб кирди.
Мазкур воқеа ижтимоий тармоқларда тарқалиб, оналик ва касбий фаолиятни биргаликда олиб бориш мавзусига яна эътибор қаратди.
Австралия парламентида чақалоқларни мажлис залига олиб киришга рухсат берилади. Сенаторлар муҳокамаларда қатнашиш давомида зарурат бўлса, фарзандларига қарашлари ёки уларни эмизишлари мумкин.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…