21:50 / 10.08.2020
2 930

Озмоқчи бўлсангиз, рационингизга қора шоколадни киритишнинг 3 сабаби

Озмоқчи бўлсангиз, рационингизга қора шоколадни киритишнинг 3 сабаби
Фото: Getty Images
Диэтологлар бир овоздан қора шоколадни суперфуд деб эълон қилди. Бу кўпчиликда савол уйғотди. Қора шоколад вазн йўқотишда ёрдам берадими? Harper’s Bazaar журнали қора шоколаднинг бундай афзалликларга эга эканлиги ҳақида бир неча сабаблар келтирди.

Қора шоколаднинг соғлик учун фойдали жиҳатларидан бири шундаки, у инсулин сезгирлигини яхшилайди. Инсулин – бу гормон бўлиб, шакарни қон оқимидан ҳужайраларга ўтказади ва у энергия учун ишлатилади. Қора шоколадни истеъмол қилиш қонда инсулин миқдорини пасайтириб, шакар даражасини назорат қилишда ёрдам беради.

Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қора шоколад очлик билан курашишда жуда фойдали. Олимларнинг таъкидлашича, қора шоколад таъми ва ҳиди очлик гормони бўлган грелин миқдорини камайтиради.

Фото: Getty Images
Шоколад кайфиятимизга қандай таъсир қилишини ҳамма билади. Уни истеъмол қилиш депрессив аломатлар эҳтимолини 57 фоизга камайтиради. Кунига атиги 40 грамм қора шоколад кифоя қилади ва икки ҳафта ичида стресс даражаси сезиларли даражада пасаяди.

Шу билан бирга вазн йўқотиш учун қора шоколаднинг барча афзалликларини билган ҳолда уни истеъмол қилмаслик керак, чунки у жуда кўп ёғни ўз ичига олган юқори калория маҳсулотидир. Минимал қўшилган шакар ва таркибида 70 фоиз какао бўлган вариантларини танлаш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Озмоқчи бўлсангиз, рационингизга қора шоколадни киритишнинг 3 сабаби