Ёзнинг иссиқ ҳарорати ёки кундалик ташвишлар, стресс, ортиқча овқатланиш ҳам ярим кечаси уйғонишга сабаб бўлиши мумкин. Harper’s Bazaar журнали уйқусизликнинг олдини олиш ва бир неча дақиқада ухлаб қолишда энг самарали 4 та усулни тавсия қилади.
Мия стимуляциясидан сақланинг
Эртанги кунингизни режалаштиришни бошламанг, иш ёки ўқиш ҳақида ўйланг. Асло смартфонингизни қўлингизга олманг. Ўрнингизда ётишга ҳаракат қилинг. Масалан, яқинда кўрган кино ёки ўқиган китобингиз воқеаларини эсланг. Қўйларни санаш усулидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Тинчлантирувчи уйқу спрейидан фойдаланинг
Бундай ҳолда масалан, лаванда мойи спрейини ёстиққа пуркаш лозим бўлади. Унинг формуласи бутун тун давомида терапевтик ҳид таратади. Бу уйқуни осонлаштиради ва баъзида ярим кечаси уйғонишнинг олдини олади.
Тиббиёт йўналишини синаб кўринг
Кўпинча ярим тунда безовта қилувчи фикрлар одамни уйғонишга мажбур қилади. Тана чарчаган бўлса-да, салбий хаёллар оқими сабаб онг уйғоқ туради. Бундай ҳолда тўғри нафас олишга диққат қилиш стрессда ёрдам беради. Телефонингиздан тинчлантирадиган, тасалли берадиган мусиқани тингланг.
Уйқу ниқоби ва қулоқчиндан фойдаланинг
Бу усул эрталабки ёруғлик туфайли мунтазам уйғонадиганлар, ҳатто қўшнилар ва кўчадаги шовқиндан ухлолмайдиганлар учун мос келади. Ва шунингдек, табиий материалдан тайёрланган ниқобни танлаш тавсия этилади, чунки унда нафас олиш бемалол.
Манба: Daryo “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Қозоғистон президенти маҳаллийлаштирилган спортчилар сонини камайтиришга топшириқ берди
АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди
Мигрень, кластер цефалгия, зўриқиш... Бош оғриғининг неча тури мавжуд?
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди