Айрим озиқ-овқат маҳсулотлари иммунитетни пасайтириши мумкин. Бу ҳақда парҳезшунос ва дерматокосметолог Ирина Лизун маълум қилди.
Фото: Pixabay
Шифокорнинг сўзларига кўра, инсон иммунитетининг асосий душманларидан бири — шакар ва трансёғлардир.
«Шакарни керагидан ортиқ истеъмол қилиш микрофлорани ўзгартириши мумкин, ахир у организмнинг иммун реакцияларини боғлаб туради. Трансёғлар, масалан, маҳсулотларни битта ёғда бир неча марта қовурганда, ўсимлик ёғлари ҳайвон ёғига ўхшаш бир нарсага айланганида пайдо бўлади. Масалан, маргарин сариёғга ўхшайди. Трансёғлар ярим тайёр маҳсулотларда кўп, улар иммунитет функциясига салбий таъсир қилади», — дея изоҳ берди шифокор.
Бундан ташқари, таъм кучайтиргичлар, таъм ва ранг берувчилар иммунитет тизими учун фойдасиздир.
«Озиқ-овқат маҳсулотидаги ранг берувчининг ўзи салбий таъсир кўрсатолмайди. Аммо одам овқатни доим ранг берувчилар, таъм берувчилар билан истеъмол қилса, уларнинг умумий таъсири салбий бўлиши мумкин», — деб огоҳлантирди диетолог.
Шунингдек, ёғлар ва углеводларга бой бир хил таомлар ҳам иммунитет учун хавфлидир.
«Энг катта минус — бу бўш калорияли озиқ-овқат. Биз одатий табиий овқатларни турли хил кўринишда истеъмол қилсак, ўз-ўзидан биз иммунитет тизимимиз учун зарур бўлган витаминлар, микроэлементлар, антиоксидантлар, моддаларнинг барча турларини оламиз. Агар одамнинг кунлик таомномасида фақат картошка, макарон, гўшт ва бодринг бўлса, автоматик равишда витаминлар, микроэлементлар ва антиоксидантлар етишмаслиги вужудга келади. Худди шу ҳолат фастфудда ҳам рўй беради. Ҳар қандай етишмовчилик иммунитет тизими учун таҳликали бўлади», — деди Лизун.
Хулоса тариқасида, диетолог таомномадан фастфуд ва ярим тайёр маҳсулотларни чиқариб ташлашга чақирди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Шармандали мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни қамаб қўйди
Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?