15:57 / 31.08.2020
3 940

Тил соғлиқдан сўзлайди: касалликдан дарак берувчи 7 белги

Тил соғлиқдан сўзлайди: касалликдан дарак берувчи 7 белги
Фото: «lady-sweety.ru»
Витамин етишмовчилиги, темир моддаси танқислиги ва ҳатто ривожланаётган саратон касаллигининг илк белгиларини тилнинг ҳолатига кўра аниқлаш мумкин. Мутахассисларнинг тавсиясига кўра, тилни ҳам вақти-вақти билан синчликлаб текшириш керак. Агар қуйида келтириладиган белгилар намоён бўлса, шифокорга мурожаат қилиш зарур. Тананинг ушбу аъзоси соғлиқ ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериши мумкин.

Ёрқин-қизил тил
Агар тил худди қулупнай шарбати сурилган каби қизил рангда бўлса, у ҳолда организмда Б12 ва темир моддаси етишмаслигидан далолат. Шунингдек, тилнинг юзаси силлиқлашиши кузатилса, бу тана учун энг муҳим ҳисобланган витаминлар етишмаслигидан дарак беради. Бунинг учун шифокор кўригидан ўтиш ва тавсияга кўра витаминлар қабул қилиш керак.

Жигарранг ёки қора тил
Албатта, бундай кўриниш ёқимсизлиги билан бирга, бир қанча муаммони ҳам намоён қилади. Масалан, аччиқ чой ёки қаҳвага муккасидан кетиш, чекиш ёки оғиз бўшлиғида гигиенанинг ёмонлигидан бўлиши мумкин. Бунинг учун уй шароитида тилни махсус чўтка ёки чой қошиғида бўлса ҳам тозалашни бошлаш керак. Қаҳва ва чойни камроқ ичиш ва чекиш ташланса, вазият ўз-ўзидан ижобий томонга ўзгаради.

Творогсимон оқ сўлак
Агар тил ҳозиргина творог маҳсулотини истеъмол қилган каби кўринса, бу организмда молочница ­ачитқи инфекцияси борлигининг белгиси. Кўпинча бу ҳолат антибиотик қабул қилиш ортидан юзага келади. Сабаби тил бактерия ва инфекцияларнинг табиий яшаш жойи ҳисобланади. Аммо уларнинг мувозанати бузилиб, бактериялар анибиотиклар ёрдамида йўқ қилинса, ачитқилар кўпайиши мумкин. Шу туфайли молочница касаллиги таъм бузилиши ёки оғриқ билан кечиши кузатилади. Кўпинча бу касалликка қандли диабет, аутоиммун билан касалланганлар ва ёш болалар учрайди.

Тилда ажинлар ва ёриқлар
Бу ёш билан боғлиқ бўлган зарарсиз ўзгариш ҳисобланади. Тил ҳам инсон каби қарийди ва ажинлар тушиши кузатилади. Аммо эҳтиёт бўлиш керак бўлган нарса ­ ёриқлар орасида грибок касаллиги ҳам юзага келиши мумкин. Агар ачишиш, оғриқ ва ёқимсиз ҳид пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Майда оқ доғлар
Агар бу ҳолат бир ёки икки ҳафта мобайнида йўқ бўлиб кетмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Сабаби бу танада ҳужайраларнинг меъёридан ортганининг белгиси бўлиши мумкин.

Кичкина қизил яралар
Қизил яралар, доғлар ёки жароҳатлар шифокор кўригидан ўтишнинг яна бир сабабидир. Агар тамаки чекилса ёки 65 ёшдан ўтганлар орасида бу хавфли касаллик саналади. Шунингдек, чекмайдиган ёшларда ҳам бу оғиз бўшлиғи саратонини ривожланишига йўл очиши мумкин.

Тилнинг қизиши
Агар тилнинг кўриниши яхши ва соғлом бўлса, ёниш, қизиш менопауза билан боғлиқ гормонал ўзгариш туфайли юзага келади. Баъзида эса бу тиш пастасига аллергия ҳам бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тил соғлиқдан сўзлайди: касалликдан дарак берувчи 7 белги