Фото: Getty Images
Аёл ва эркакнинг барча хатти-ҳаракатлари никоҳни мустаҳкамлашга қаратилган. Лекин улар ўзи билмаган ҳолда оила бахтига хавф туғдираётган бўлиши мумкин. Ҳаттоки ажримга олиб келадиган бир қанча сабаблар келиб чиқиши, шубҳасиз. Масалан, ҳаддан ортиқ талабчанлик ёки турмуш ўртоғингизга эътибор бериш ўрнига телефонда соатлаб гап сотиш… Шу каби айрим ёқимсиз одатлар уларни тобора бегоналаштириб боради, сўнгра ўртада хафагарчилик ва ғазаб ҳисси уйғониши турган гап. Охир-оқибатда қайтариб бўлмайдиган нуқта қўйилади, муносабатлар ҳам бир умрга тугатилади.
Гарчи ҳар бир аёл ўзини ажойиб бека, яхши рафиқа, меҳрибон она деб ўйламасин, ўзига сезилмайдиган камчиликлари мавжуд. Мутахассислар томонидан ёмон турмуш ўртоқ эканликдан хабар берувчи 6 та аломат аниқланди. Ушбу муаммолар билан танишиш ижобий ўзгаришларга қўйилган биринчи қадам бўлиши мумкин. Агар ўзингизга нисбатан виждонли бўлсангиз ва камчиликларни тан олсангиз, оилада соғлом муҳит пайдо қилишга, албатта, эришасиз.
Жуфтингизнинг кичкина хатоларига кўз юма олмайсиз
Турмуш ўртоғингизнинг доимий ҳаракатлари ва сўзларидаги аҳамиятга эга бўлмаган хатоларини танқид қилиш − яхши кўришни эмас, балки ишончсизликни кўрсатади. Ҳар кимда ҳам атрофдагиларни ишига аралашадиган ёмон одати бор. Хўш, сиз у билан яшашга қарор қилишни ўзиёқ уни барча камчиликлари билан қабул қилдингиз, деганидир. Шундай экан, уни қайтадан тарбиялашга не ҳожат? Руҳшуносларнинг фикрига кўра, турмуш ўртоғининг хатти-ҳаракатлари ва фикрини бошқариш, унинг мавжуд шахсиятини «яхшилаш» истаги − муҳаббатга бевосита зид. У сиз кутгандек бўлиши ёки ўзингиз қабул қилган стандартларга жавоб бериши керакми? Албатта, бунинг номи худбинлик деб аталади. Доимо танқид, унинг ортидан ғазаб қилиш ўрнига, очиқчасига самимий гаплашинг, унинг ўзи хоҳласагина ёрдам қўлини чўзинг.
Фото: Getty Images
Хафа бўлганингизни тўғридан-тўғри айтолмайсиз
Инсон ўзида норозилик ва бошқа салбий ҳис-туйғуларни тўплаши яхшиликка олиб келмайди. Яқинингизни ҳар бир камчилиги учун танқид қилиш мумкин бўлмаганидек, ўзингизда ҳам жиддий сабабларга кўра норозилик кайфиятини яширишга ҳожат йўқ. Агар жуфтингиз очиқдан очиқ хафа қилган бўлса ва сиз бунга нисбатан пайдо бўлган туйғуларингизни яширсангиз, бу ҳол яна такрорланиши аниқ. Агар турмушингизга узоқ йиллар бўлса ҳам, жуфтингиз сизни беш қўлдек яхши билса ҳам руҳият билан боғлиқ «топишмоқ» ўйнамасдан, ўша вазиятда дарҳол шикоят қилиш зарур. Мустаҳкам оилаларда эр-хотинлар ўз истак-хоҳишларини очиқ айтади. Ўзингизни хотиржам ҳис этмаётган бўлсангиз, турмуш ўртоғингиз буни қачон ҳал қилишини кутиб ўтирмасдан дарҳол суҳбатлашишга имкон яратинг.
Доимий учрашувларда турмуш ўртоғингизга ҳамроҳ бўласиз
Аввалига бу ҳаммага ёқади ва ҳеч кимни ортиқча безовта қилмайди. Аммо охир-оқибат эрингиз сира ҳам эркинлик берилмайдиган, бўйнига арқон боғланган итга ўхшатилиши мумкин. Доимо бўш вақтни бирга ўтказавериш истаги бу – жуфтингизга боғланиб қолиш ва ўзни паст баҳолаш кўрсаткичидир. Алоқаларнинг ўта яқин бўлиши яхши, фақат маълум вақтгача. Кейинчалик у асабга таъсир ўтказиши ва келишмовчиликларга сабаб бўлиши мумкин.
Фото: Getty Images
Сиз доимо тортишувларда ютишни хоҳлайсиз
Соғлом муносабатлар бор-йўғи муроса талаб қилади. Ҳар сафар турмуш ўртоғингиз билан зиддиятга дуч келганингизда «ғалаба қозониш» ва қарорингизни бор кучингиз билан ҳимоя қилиш орқали муносабатларни жиддий хавф остига қўясиз. Ёдда тутинг, доимо тортишувда бир сўздан қолган киши жанг майдонини фатҳ этган билан баробардир. Сиз ҳам худди шундай қилсангиз, балки эрингизга муҳаббат кўрсатмассиз, лекин қадрингизни ва кучингизни ҳис этган бўласиз.
Фото: Getty Images
Турмуш ўртоғингиз ташвишига шунчаки кўргилик деб қарайсиз
Унинг қийин вазиятида қўллаб-қувватлаш чораларини ўйлаб кўрмай, елкасини шунчаки дўстона қоқиб қўйиш ёрдам беради, деб ўйламанг. Шунингдек, «Ҳаммаси ўтиб кетади» ёки «Ўйланишни бас қилинг» деган гаплар ҳам асло ёқмайди. Аслида кўпгина эркаклар тасаллига муҳтож, шундай пайтда елкадош бўла олмаслик, сизни бепарво инсонга айлантириши мумкин.
Унинг ёнида ҳам телефон билан банд бўласиз
Айни замонда телефондан бутунлай воз кечишнинг сира ҳам имкони йўқ, айнан бунинг ортидан оилада ҳам келишмовчиликлар келиб чиқади. Бирга суҳбатлашиб ўтирганда, телевизор томоша қилаётганда ёки ресторанда бир-бирига эътиборли бўлиш жуда муҳимдир. Тушунинг, ёнингизда суюкли турмуш ўртоғингиз бўлганида интернет оламидаги ҳар қандай янгилик аҳамиятсиз бўлиши керак. Иккингиз ҳам қанчалар яқин бўлманг, бошқа нарса билан машғул бўлиш асло мумкин эмас. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди
Қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олган шахслар ушланди
Мигрень, кластер цефалгия, зўриқиш... Бош оғриғининг неча тури мавжуд?
АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди