09:00 / 06.09.2020
5 503

Олимлар инсоннинг энг бахтсиз ёшини аниқлашди

Олимлар инсоннинг энг бахтсиз ёшини аниқлашди
Фото: «Volkovysk.by»
Дартмут коллежи ва Иқтисодий тадқиқотлар миллий бюроси (АҚШ) олимлари қайси ёшда одам умрининг энг бахтсиз дамларини кечиришини аниқлашди. Тадқиқот натижалари бюро сайтида эълон қилинган.

Мутахассислар 132 мамлакат маълумотларини ўрганиб чиқишди. Турли ёшдаги одамлардан турмушидан қониқиш даражасини баҳолаш сўралган. Буни қарангки, одам ҳаётидаги энг бахтли лаҳзалар 18-20 ёшларга тўғри келар экан. Сўнг вазият ёмонлашиб, тахминан 47-48 ёшларда энг юқори чўққисига етади. Ривожланган мамлакатларда 47 ёшда, ривожланаётган давлатларда 48 ёшда, Россия, Хитой ва Мексикада 43 ёшда инқироз бошланиши қайд этилган. Бундай ҳолат 60 ёшгача давом этади. Шундан кейин яна кўтарилиш юз беради ва 70 ёшда одамлар яна ҳаётдан завқ ола бошлайдилар.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бу ташқи омилларга эмас, организмдаги биокимёвий жараёнлар ва гормонлар даражасига боғлиқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар инсоннинг энг бахтсиз ёшини аниқлашди