Фото: «Домашний очаг»
Тишларни оппоқ, мустаҳкам ва соғлом сақлаб қолиш учун уларни кунига икки маротаба тозалаш кераклиги барчага болалигидан маълум. Аммо улар тўғри тозаланадими? Балки тиш тозалашда энг кенг тарқалган хатолар эвазига натижа кутилганидек бўлмаётгандир.
Тишни узоқ етарли вақтгача тозаламаслик
Тишни тозалаш тавсия этилган вақт 2 дақиқани ташкил этади. Аммо ҳеч ким бунга амал қилмайди. Бундан ташқари, Лос-Анжелесдаги Калифорния университетининг Стоматология мактаби томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳатто тишларни ювиш учун етарли вақт сарфлашга ишонган одамлар ҳам, аслида, тозалашга 30 сониядан кўпроқ вақт ажратган. Тўғри, бу жуда узун ва зерикарли фаолият, лекин натижа шунга яраша бўлиши мумкин. Шунинг учун махсус ҳисоблагич ёки 120 гача санашнинг ўзи кифоя.
Тишни интенсив тозалаш
Тишларни тозалаш давомида уларни қаттиқ босмасликни текшириб кўриш лозим. Афсуски, тиш чўткасини қаттиқ босиш уларни яхши тозаланишига ёрдам бермайди. Ушбу жараёнда шунчаки сўлаклар йўқ бўлиши мумкин. Аммо бу орқали эмал ва милкка ҳам зарар етади.
Чўткани нотўғри ушлаш
Тишларнинг соғлиғи тиш чўткасини ушлаб турган бурчакка ҳам боғлиқ. Оптимал бурилиш 45 даража бурчак остида бўлиши керак, электр тиш чўткалари эса ўзи керакли бурилишни ўрнатади. Доимо шунга аҳамиятли бўлиш керак.
Қаттиқ толали тиш чўткалари
Юмшоқ толали тиш чўткалари фақат болалар ёки қариялар учун деб ўйлаш нотўғри. Тиш шифокори буни маслаҳат бермайди. Қаттиқ ва ўртача тиш чўткалари милкнинг юмшоқ тўқималарига зарар бериши мумкин. Шунингдек, у тишни ички бурчакларини тўла-тўкис олиб ташламайди. Харид чоғида юмшоқ толали тиш чўткасини сотиб олишни унутмаслик лозим.
Жуда катта тиш чўткаси
Ҳажм ҳам жуда муҳим бўлиб, иложи борича кичкина тиш чўткалардан фойдаланиш яхшироқ. Унинг катта ҳажми оғиз бўшлиғида эркин ҳаракатланишда қийинчилик пайдо бўлади ва ҳар бир бурчакка ҳам кира олмайди. Шунинг учун кичкина чўткадан фойдаланган маъқул.
Тиш чўткасини жуда кам алмаштириш
Стоматологлар тиш чўткасини йилига тўрт маротаба алмаштиришни маслаҳат беради. Доимий нам муҳит бактериялар кўпайишига олиб келади ва вақт ўтиши билан тиш чўткаси хавфли бактерияларни олиб ташлашдан ҳам кўра кўпроқ ортишига сабаб бўлади.
Тиш тозалаш ипи
Тиш тозалаш ипларидан одатда фақатгина овқат қолдиқларини олиб ташлашда фойдаланилади. Лекин тиш шифокорлари ундан мунтазам фойдаланишни тавсия этади. Унга кўра ҳар тишлар ювилганда ортидан ип орқали тозалаш керак.
Кечки тиш тозалаш
Аксарият одамлар тишини эрталаб ювади ва кечки пайтга бориб унутади. Шу билан бирга эрталабки ҳаракат натижасиз қолади. Оғиз бўшлиғидаги кундузги сўлаклар кечаси зарарли бўлиши мумкин. Шунинг учун кечки пайтда, ётишдан аввал, албатта, тишларни ювиш керак. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Илон Маск рекорд даражада бойиб бормоқда
Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга борди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
Вирус UFC ни дунёга танитди
Шавкат Мирзиёев: «Барча ижро органларини Янги Тошкентга кўчирамиз»
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади