Фото: Pixabay
Инсоннинг кундалик турмуш тарзи ва кайфиятнинг қандай бўлиши саломатликда муҳим рол ўйнайди. Сиз-у биз эътибор бермаган одатлар эса асабийлашиш ёки яхши ҳис қилишга сабаб бўлиши бу эса соғлиққа таъсир қилиши аниқ.
Қизиққан спорт турингизни танланг
Залга бориш керак бўлгани учунгина борадиган бўлсангиз, яхшиси ўзингизни мажбурламанг. Унинг ўрнига ўзингиз учун қизиқ бўлган спорт тури билан шуғулланинг. Асосийси, шуғулланишдан давомида завқ олинг.
Кўпроқ сув ичинг
Ушбу маслаҳат ҳамманинг организми учун фойда келтиради ва уни бажариш учун ортиқча оворагарчилик талаб этилмайди.
Ўтирган жойингиздан туриб, юринг
Уй ёки офисда 4-5 соат давомида ўрнидан турмай ўтириш соғлиқ учун зарарли. Ҳар ярим соатда ўрнингиздан туриб 5 дақиқа бўлса ҳам юриб туринг.
Спиртли ичимлик истеъмол қилманг
Спиртли ичимлик истеъмоли нафақат аъзолар фаолияти, балки инсон ўзини қандай ҳис қилишига ҳам таъсир этади.
Танангиз ҳақида қайғуринг
Саломатлигингизга бефарқ бўлманг. Қайғуришингиз учун касал бўлишингиз шарт эмас.
Фойдали таомлар истеъмол қилишга одатланинг
Иложи бўлса фойдали ва мазали таомларни ўз қўлингиз билан тайёрланг. Тайёрлаш жараёнинг ўзида завқ оласиз.
Оилангизда саломатлиги ва касаллик тарҳи ҳақида маълумотга эга бўлинг
Бир қанча касалликлар наслий бўлиши мумкин. Агар оила аъзоларингизда шундай касалликлардан бири бўладиган бўлса, уни олдини олиш учун эҳтиётингизни қилиб юринг. Касал бўлгандан уни олдини олган яхши.
Кўнгил ёзишни ҳам унутманг
Дўстларингиз билан учрашинг, медитация билан шуғулланинг. Кайфиятингиз яхши бўлиши саломатлигингизда ҳам муҳим рол ўйнайди.
Камроқ телевизор кўринг
Сериаллар қизиқлиги тўғри, лекин ҳаётингиз тўқималарни томоша қилиш билан ўтиб кетишига йўл қўйманг.
Касал ҳолда ишга борманг
Саломатлигингизда муаммо бўлса, ишга борганингиз билан хаёлингиз ишда эмас, оғриётган тана қисмида бўлади. Бу ҳам етмагандек, инфекция юқтирган бўлсангиз, бошқаларни ҳам зарарлашингиз мумкин.
Атрофдагилар билан баҳслашмасликка ҳаракат қилинг
Тортишиш ва тушунмовчиликлар ҳам инсон кайфиятига, бу эса саломатликка таъсир қилмай қолмайди.
Керагича ухлашни унутманг
Ижтимоий тармоқ ёки ўйин ўйнаш учун уйқудан воз кечманг. Организм учун дам олиш жуда ҳам муҳим. Қолаверса, тиниқиб ухлагандан кейин ўзингизни тетик ва энергияга тўла ҳис қиласиз.
Макияжни ўчиришни унутманг
Уйқуда аввал макияжни ўчириш эсингиздан чиқмасин. Бўёқдан зарарли қолдиқлар қолмаса, тери нафас олади ва унинг ҳолати ёмонлашмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Фарғонада ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олган шахслар ушланди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади?
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Шармандали мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни қамаб қўйди