07:00 / 01.10.2020
3 235

Одатий туюлган, аммо жиддий касалликдан дарак берувчи 10 симптом

Одатий туюлган, аммо жиддий касалликдан дарак берувчи 10 симптом
Фото: Getty Images
Кундалик турмушда тез-тез кузатиладиган айрим белгилар одатдагидек туюлади ва оқибати хавфли бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрилмайди. Аммо оддий йўталиш ёки чанқаш каби белгилар бекорга бўлмаслиги вақтида зарур чоралар кўрилмаса асорати салбий бўлиши мумкин.

Сал аввал гапирган гапни эслай олмаслик
Сал аввал бирон мавзуда суҳбат қуриб кейинроқ гап нима ҳақида кетаётганини эслай олмасликнинг тез-тез кузатилиши мияни қон билан таъминланишида муаммо борлиги ёки инсультдан дарак бериши мумкин. Бир неча дақиқадан кейин эслаган тақдирингизда ҳам бефарқ бўлмасдан шифокорга мурожаат қилинг. Текширувлардан кейин ҳаёт тарзини ўзгартириш чекиш ва спиртли ичимликларни ичишни ташлаш, ёғли, ширин ва шўр маҳсулотлардан тийилиш керак. Кунига 5 маҳал кам-камдан овқатланиш ва мияга қон етиб боришини яхшилаш учун ҳафтасига 5 марта жисмоний машқлар билан шуғулланиш керак.

Бир неча кун давомида кўзга нималардир кўриниши
Соғлом одамнинг кўзлари ёшланмаслиги ва қизариш ҳамда оғриқ кузатилмаслиги керак. Атрофдаги нарсаларни тўлқинсимон бўлиб кўриниши мушак тўқима дегенерациясидан дарак беради ва мазкур симптом бора-бора кўриш қобилиятини йўқотишга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари майда нарсалар ёки ёруғлик кўриниши ҳам мигрендан аввал кузатилиши, аммо бу вақтда бош оғриғи кузатилмаслиги мумкин.

Ташқи оламга юпқа парда орқали қараётгандек туюлса, сизда котаракта ривожланаётган бўлиши мумкин. Кўриш қобилиятининг тўсатдан қисқа муддатга йўқ бўлиб қолиши ҳам жиддий муаммо саналади ва бундай ҳолат кузатилганда кўр бўлиб қолмаслик учун дарҳол мутахассисга мурожаат қилиш керак бўлади.

Овқатлангандан кейин жиғилдон қайнаши
Мазкур ёқимсиз ҳис асосан айрим овқатлар истеъмолидан кейин кузатилади. Лекин баъзида бунга меъда кислотасининг қизилўнгачга ўтиши ва яллиғланиш жараёнларини келтириб чиқариши, оғизда нордон таъм ҳис қилиниши ва тишларнинг емирилишига сабаб бўлиши мумкин. Бу симптомнинг тез-тез такрорланиши чандиқ пайдо бўлиши ва бунинг оқибатида овқатни ютишга қийналиш, ҳатто қизилўнгач саратони ҳам келиб чиқиши мумкин. Ҳафтасига бир ёки ундан кўп марта жиғилдон қайнаганини ҳис қилсангиз шифокорга шошилинг.

Кун давомида уйқусираш
Туни билан ухласангиз ҳам уйғонишга қийналиш ва кун давомида мудраб юриш апноэ — уйқу вақтида нафас олишнинг қисқа муддатга тўхташи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Уйқуда нафас олишда муаммо кузатилиши юрак қон-томир касалликлари, инсульт, қандли диабетга чалиниш хавфини кўпайтириши мумкин. Бунда вазн ташлаш ва спиртли ичимлик ичмаслик ҳамда мутахассис қабулига ёзилиш муҳим саналади.

Оёқ қўлнинг увишиб қолиши
Мазкур симптом кўпинча уйқудан кейин кузатилиб баъзи ҳолларда асаблар билан боғлиқ муаммо борлигидан тез-тез кузатилса, инсульт қандли диабетдан далолат бўлиши мумкин. Бахтсиз ҳалокатга учраганлар ва иш ҳамда ўқиши сабаб кам ҳаракат қиладиганларда мазкур белги кузатилиш хавфи кўп.

Бел ўлчамининг сезиларли катталашиши
Кўпчилик мазкур ўзгаришни овқатланишнинг ошириб юборилиши билан боғлиқ деб ҳисоблайди, лекин унинг анемия ва умумий вазнсизлик билан биргаликда намоён бўлиши қорин бўшлиғи касалликлари ҳатто саратондан ҳам дарак бўлиши мумкин. Агар сизда ҳамиша қоринда шиш кузатилса, кам миқдорда овқат егандан кейин тўйиш ҳисси ва қориннинг пастки қисмида оғриқ сезилса, шифокорга мурожаат қилишга шошилганингиз яхши.

Оёқ оғриши
Бунга жисмоний ҳаракатнинг кўплиги ёки йўқлиги сабаб бўлиши мумкин. Соатлаб компьютер ёки телевизор қаршисидан жилмаслик оёқда қон айланишини 50 фоизга ёмонлаштиради. Тромбознинг асосий симптоми қизариш ва шишиш бўлгани билан 80 фоиз тромбоздан азият чеккан бемор оёқ оғришидан шикоят қилади. Фаол бўлмаган ҳаёт тарзидан ташқари ҳомиладорлик, семириш ва саратон ҳам тромбознинг сабаби бўлиши мумкин. Айниқса 60 ёшдан катта бўлганларнинг касалликка чалиниш хавфи юқори.

Яранинг битмаслиги
Яра ёки бошқа жароҳатнинг 2-3 ҳафта ичида ҳам битмаслиги тери саратони билан боғлиқ бўлиш эҳтимоли йўқ эмас. Танада пайдо бўладиган холларга ва қовоқ ҳамда қулоқ супраси, бош териси, елка соҳасида пайдо бўладиган бошқа ўсмаларга ҳам эътиборли бўлинг. Базал карцинома, яъни тери саратонининг бир тури меланомага нисбатан секин тарқалади. Лекин шифокорга боришни қанча узоққа сурилса, оқибати шунча хавфли бўлиши мумкин.

Тўхтамайдиган йўтал
Бир ой ёки ундан ҳам кўп давом этаётган қуруқ йўтал гастроэзофагеаль рефлюкс — кислотанинг ошқозондан қизилўнгачга кириб боришидан дарак бериши мумкин. Бундан ташқари астма, ўпка саратони ва юрак касалликларида ҳам йўталиш кузатилиши мумкин.

Чанқоқ
Кўп чанқаш қандли диабетнинг асосий симптомларидан бири. Мазкур касалликда қондаги глюкоза миқдори кўпаяди ва бемор кўп пешоб ажратади. Организмдаги сув балансини қоплаш учун эса киши кунига 10 литргача суюқлик истеъмол қилиши ва шунда ҳам чанқаши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Одатий туюлган, аммо жиддий касалликдан дарак берувчи 10 симптом