Мода журналларини кўздан қочирмаслик, дам олиш кунлари хариддан тинмаслик ва дугоналар билан кийиниш борасида маслаҳатлашиш сизнинг образингизни чиройли ва дидли бўлишига сабабчи бўлиб қолмайди.
Фото: Cosmopolitan
Трендларга кўр-кўрона эргашиш
Трендлар кетидан қувиш сизни мода юлдузи қилиб қўймайди. Урфга кирган либос ёки аксессуарни харид қилиб, кийишдан аввал қаерга бораётганингиз, қоматингизга қанчалик мос келиши ва гардеробингиздаги бошқа кийим-кечаклар билан қанчалик тушишини инобатга олинг.
Бошқа бир инсон учун кийиниш
Ҳамкасбингиз ҳасад қилиши, мода ортидан қувадиган дугонангиздан қолиб кетмаслик ёки яхши кўрган инсонингизга кўпроқ ёқиш учун кийинмаслик керак. Кийиниш борасида ўз услубингизни топиб, шунга кўра кийинишга ҳаракат қилинг. Сизга ярашган ва мос либос атрофдагиларни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.
Фото: Cosmopolitan
Ўз ўлчамига мос бўлмаган либос харид қилиш
Кичик ёки катта ўлчамдаги либос энг ўйланган образни ҳам хунук кўринишига сабабчи бўлиши мумкин. Қоматингизга ярашадиган бичимли либос танланг.
Аксессуар танлашни билмаслик
Аксессуарларнинг бир-бирига ёки либос ҳамда образга мос эмаслиги дидсиз кўринишга сабаб бўлади.
Фото: Cosmopolitan
Пойабзал танлашни билмаслик
Пойабзалларни тўғри танлай олиш аксессуарлардан кам бўлмаган аҳамиятга эга. Ёзги шифон кўйлак билан ёпиқ кузги чарм туфли ёки классик услубдаги костюм-юбка билан кроссовка мос тушмаганидек кийиниш борасида мавжуд қонуниятларга амал қилиш керак.
Бачкана кийиниш
Мода олами вакиллари либос ва коллекцияларининг минимал услубда бўлишига ҳаракат қилмоқда. Қоматни акс эттирадиган бахмал либосда тўр ёки безаклар бўлиши, замш туфлида кўз ва тошлар бўлиши шарт эмас.
Колготкани тўғри танлашни билмаслик
«Загар» рангини эсга соладиган, нақшли колготкалар энг замонавий ва дидли образни ҳам бузиш хусусиятига эга.
Фото: Cosmopolitan
Макияж ва соч турмагининг либосга мос эмаслиги
Кийиниш ва макияжни бориладиган жойга қараб қилган яхши. Масалан, қизил лаб бўёғи қаттиққўл бошлиқ билан расмий учрашувга, макияж қилинмагандек бўяниш эса оқшомдаги тадбирларга тўғри келмайди.
Фото: Cosmopolitan
Ёшга мос бўлмаган кийимлар кийиш
Нозик ва ёш қизга бувиси замонидан қолган кенг свитер билан ерга тегиб турадиган юбка ёки 50 яшар аёлга елкаси очиқ ва этаклари тиззадан тепада бўлган либос ярашмаслиги аниқ. Кийим танлашда борадиган жой, сабаб қанчалик муҳим бўлса, ёш билан боғлиқ омилларнинг аҳамияти ҳам ундан кам эмас. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Россиянинг Днипрога зарбаси НАТОни Украинани қўллаб-қувватлашдан қайтара олмайди
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг акаси ишдан олинди
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи