Фото: «Пикабу»
Таом сизни яшартириши, чиройли ва соғлом кўринишингизга сабабчи бўлади. Ёки аксинча, рационингиздаги маҳсулотлар сизнинг ёшингизга нисбатан катта кўринишингиз ва саломатлигингизда муаммо келтириб чиқаради.
Картошка фри
Қовурилган ёғ янги ва бундан аввал ишлатилмаган бўлсагина, фри гарнир учун яхши вариант. Умумий овқатланиш жойларида ёғ бир неча марта ишлатилади ва бунинг оқибатида картошка фри трансёғ ва зарарли моддаларга тўла таомга айланади. Бу каби маҳсулотларни қанча кўп ейилса, иккинчи турдаги қандли диабет ёки инфаркт билан касалланиш хавфи шунча юқори бўлади. Қовурилган таом истеъмол қилмоқчи бўлганларга эса ёғдан қайта фойдаланмаслик тавсия қилинади.
Консерваланган маҳсулотлар
Консерваланган сабзавот ёки тайёр шўрва ва бўтқаларни харид қилишдан аввал таркибини яхшилаб кўздан кечириш керак, аксари ҳолларда бундай маҳсулотларга кўп миқдорда натрий қўшилган бўлади. Шифокорлар тузнинг меъёрдан кўп истеъмол қилиниши буйрак, жигар ва юрак ва қон-томирларда муаммо келтириб чиқаришини таъкидлайди. Шунингдек, консерваланган баъзи таомлар таркибида трансёғлар кўплиги ва улар истеъмолидан кейин организмда «ёмон» холестерин кўпаяди, инсульт ёки иккинчи турдаги қандли диабетга чалиниш хавфини оширади.
Тайёр ширинликлар
Кекс, круассан ва бошқа ширинликларни харид қилишдан аввал таркиби билан танишиб чиқинг. Айрим маҳсулотларнинг сақлаш муддатини чўзиш мақсадида кўпинча «ёмон» холестеринни кўпайишига олиб келадиган трансёғлар қўшилади.
Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари
2019 йилда колбаса, сосиска ва бошқа қайта ишланган гўшт маҳсулотлари ЖССТ томонидан расман кансероген маҳсулот деб тан олинди. Уларни тайёрлашда хавфли консервантлар қўшилгани сабаб истеъмоли колоректал саратон хавфини туғдириши мумкин. Шунингдек, мазкур маҳсулотларда трансёғ, натрий ва бошқа зарарли қўшимчалар миқдори юқори бўлади.
Мева шарбати ва смузилар
2019 йилда ўтказилган тадқиқотда ҳар куни икки стакандан истеъмол қилинган мева шарбати юрак касалликлари хавфини 150 фоизга кўпайтириши аниқланган. Гап шундаки, бундай шарбатларда фойдали клетчаткалар қолмайди, лекин фруктоза мўл бўлади.
Кофеин
Чой, қаҳва каби таркибида кофеин бўлган ичимликлар саломатлик учун фойдали, метаболизмни яхшилайди, асаб ва юрак қон-томир тизимини фаол ишлашига ёрдам беради, аммо кофеин миқдорининг юқори бўлиши организмни сувсизланиши ва тўқималарнинг эрта қаришига олиб келади. Агар сиз чой ва қаҳва ичишни ёқтирсангиз, кун давомида етарлича сув ичишга ҳам эътибор беринг.
Гриллда пиширилган гўшт
Кабоб ёки гриллда пиширилган бошқа гўшт маҳсулотларининг оловдан куйган қисми онкологлар фикрича, зарарли моддаларга бой бўлади. Шу сабаб ҳам унинг истеъмолидан кейин юрак ва буйрак саломатлигида муаммо кузатилиши, терининг эластиклиги ва аҳволи ҳам ёмонлашиши мумкин. Саломатлигингизга эътиборли бўлиш ва хавфли касалликларнинг олдини олиш учун кабоб ейиш давомида куйган гўшт бўлагини олиб ташлашга одатланинг. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Исроил Байрутга зарба берди. Камида 20 киши ҳалок бўлган
Миллий тиббиёт марказига Ўзбекистон Давлат Стандарти миллий сертификати топширилди
Путиннинг ядровий огоҳлантириши — "Орешник" нималарга қодир?
Дониёр Тошхўжаев лавозимидан озод этилди
Исроиллик раввинни ўлдиришда гумонланган уч киши ушланди