11:23 / 07.11.2020
2 228

Диетолог коронавирусда ҳид билиш қобилиятини қандай тиклаш мумкинлигини айтди

Диетолог коронавирусда ҳид билиш қобилиятини қандай тиклаш мумкинлигини айтди
Фото: «Gastritinform.ru»
А витамини коронавирусга чалинган одамларда йўқолган ҳид билиш қобилиятини тиклашга ёрдам беради. Бу ҳақда россиялик диетолог Римма Мойсенко хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу витамин деярли барча жонивор ва ўсимликлардан олинган ёғлар таркибида мавжуд.
«У гўшт, парранда, балиқ ёки икра, шунингдек, сарғиш рангли мева-сабзавотлар: сабзи, қовоқ ва хурмо; ўсимлик ёғлари: зайтун ва чиа ёғи, ёнғоқларда бор», — дейди Мойсенко.

А витаминининг фойдали хусусиятларини фаоллаштириш учун уни ёғлар билан бирга истеъмол қилиш керак, дея таъкидлади диетолог. Масалан, сабзини сметана билан бирга салат кўринишида тановул қилиш тавсия этилади.

Мутахассиснинг фикрига кўра, бундай таом ҳид билиш қобилиятини тез тиклашга ва вирусни енгил ўтказишга ёрдам беради.

Ҳид билиш қобилиятини йўқотиш коронавирус инфекциясининг энг биринчи ва аниқ аломатларидан бири ҳисобланади. Олимларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, COVID-19ни юқтирганларнинг 70 — 85 фоизи ҳид билиш қобилиятини йўқотади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Диетолог коронавирусда ҳид билиш қобилиятини қандай тиклаш мумкинлигини айтди