date
views 4 502

Коронавирусга қарши иккита самарали табиий маҳсулот маълум қилинди

Коронавирусга қарши иккита самарали табиий маҳсулот маълум қилинди
Мутахассислар халқаро гуруҳи коронавирусга чалинган ўрта ва оғир даражадаги беморлар иштирокида тадқиқот ўтказган. Иштирокчиларнинг бир қисми ҳар куни бир килограмм вазнга бир грамм асал ва 80 миллиграмм қора седана, қолган қисми эса плацебо олган.

Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, ушбу икки маҳсулотнинг истеъмол қилиниши ўрта ва оғир даражадаги беморларда, мос равишда, тадқиқотнинг учинчи ва еттинчи куни касаллик аломатларининг енгиллашишига олиб келган ҳамда назорат гуруҳидаги беморларга нисбатан вируснинг организмдан 4 кун олдинроқ чиқарилишида ёрдам берган.

Олимларнинг таъкидлашича, асал ва қора седананинг биргаликда истеъмол қилиниши ҳеч қандай иккиламчи таъсирларга олиб келмаган ҳамда коронавирусни даволашнинг бошқа усуллари билан бирга ёки улардан алоҳида қўлланиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Коронавирусга қарши иккита самарали табиий маҳсулот маълум қилинди