Фото: «Gastritinform.ru»
Коронавирусни юқтириб олганда муайян овқатланиш қоидалари касаллик кечишини енгиллаштириб, тузалиш жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради. Россиялик эндокринолог-диетолог, тиббиёт фанлари номзоди Елена Яровова бу ҳақда ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашди.
Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, оддий углеводлар, пишириқлар, печенья ва ҳар турли ширинликлар, хусусан, асал ва мураббодан бош тортиш керак.
«Ширинлик тузалишга ёрдам бермайди», — дейди шифокор.
Шу билан бирга, мураккаб углеводлар (сабзавот ва ёрмалар), мевалар ва кўкатларни таомномадан чиқариб ташламаслик керак. Ич бузилишининг олдини олиш учун одам кунига 35 грамм клетчатка қабул қилиши даркор. Бу тахминан 600 грамм сабзавот ва бир боғ кўкат дегани. Мутахассиснинг аниқлик киритишича, меваларни мавсумга қараб танлаш мақсадга мувофиқ. Антиоксидант ва витаминларга бой резаворлар фойдалидир.
Сут маҳсулотларидан, яхшиси, кефир билан қатиқ истеъмолини чеклаган маъқул: улар COVID-19да диареяни кучайтириши мумкин. Творог, қаттиқ пишлоқ сингари сут маҳсулотларини эса бемалол тановул қилса бўлади.
Эндокринологнинг қайд этишича, жонивор ва ўсимлик ёғларини истеъмол қилишда танқисликни юзага келтирмаслик муҳим. Улар таом калориясининг камида 30-35 фоизини ташкил этиши даркор. Шунингдек, хаста танага оқсил керак: парранда, балиқ, гўшт, денгиз маҳсулотлари.
Агар беморнинг иштаҳасида муаммо бўлса, курка ва сабзавотлардан енгил шўрва, суфле кўринишидаги гўшт ёки суюқ шўрвалар тайёрлаш тавсия этилади. Касаллик пайтида организмни зўриқтириб қўймаслик учун кўп овқатланмаслик лозим. Бундай ҳолатда ичимлик тартибига амал қилиш — кунига камида 1,5 литр сув ичиш маслаҳат берилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Ўзбекистон Республикасининг янги мудофаа вазири тайинланди
Қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олган шахслар ушланди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
2050 йилда 1,2 миллиардгача одам яшаш жойини тарк этади
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади