23:17 / 17.11.2020
3 661

Организмни зарарли модда ва токсинлардан тозалайдиган маҳсулотлар

Организмни зарарли модда ва токсинлардан тозалайдиган маҳсулотлар
Фото: Medical News Тоday
Замонавий турмуш ва овқатланиш тарзи сабаб инсон организмида кўплаб токсин ва шлаклар тўпланади, бу эса турли касалликлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Табиий йўл билан организмни тозалаш учун эса қуйидаги маҳсулотларни рационга киритиш тавсия қилинади.

Саримсоқ пиёз
Табиий антисептик ҳисобланган саримсоқ пиёз турли зараркунанда бактерия ва вирусларни йўқ қилиш хусусиятига эга. Айниқса, ичакларни тозалаши билан жуда ҳам самарали ҳисобланади. Бундан ташқари, қон-томирларни ҳам тозалаб, иммунитетни мустаҳкамлайди. Шу боис ҳам ушбу маҳсулот аксари шифокор ва парҳезшунослар томонидан нафақат организмни шлаклардан тозалаш, балки иммунитетни яхшилаш учун ҳам тавсия қилинади.

Пиёз
Пиёзнинг исталган тури организмни шлаклардан тайёрлаш хусусиятига эга. У бактерия ва замбуруғларга таъсир кўрсатади, шу сабаб ҳам турли токсинларни йўқ қилади. Бундан ташқари, пиёз теридаги турли тошмалар, ҳуснбузарларга ҳам самарали таъсир кўрсатади.

Лимон
Ушбу маҳсулот сувда эримайдиган токсинларни сувда эрийдиганга айлантиришга ёрдам беради. Бу эса токсинларни организмга таъсир қилмаган ҳолда йўқ бўлишига олиб келади. Шунингдек, лимоннинг бундай хусусияти жигар ва қонни ҳам токсинлардан тозаланишига кўмаклашади.

Лавлаги
Организмни токсинлардан тозаланишига биринчи навбатда жигар жавоб беради. Унинг ишдан чиқиши организмни заҳарланишига сабаб бўлади. Лавлаги истеъмоли эса жигарни токсинлардан тозалайди. Бунда унинг таркибидаги бетаин аҳамиятли саналади ва айнан у жигар фаолиятини меъёрлаштиради. Қолаверса, лавлаги организм ва саломатлик учун муҳим бўлган витаминларнинг кони ҳамдир.

Карам
Ҳатто оз миқдордаги гормонлар дисбаланси ҳам организмни зарарлаб, токсинлар йўқ қилинишига таъсир кўрсатади. Гормонлар миқдорини меъёрда бўлиши учун эса карам истеъмол қилиш тавсия қилинади. Карамда кам учрайдиган U витамини (метионин) бўлади ва бошқа витаминлар синтезида иштирок этиб, яраларни битишига ҳисса қўшади. Метионин нафақат барра карамда, балки тузланганида ҳам бўлади.

Олма
Олма ҳазм тракти жараёнига ижобий таъсир қилгани сабаб токсинлар ишлаб чиқарилишини камайтиради. Бунга эса пектинни ўз ичига олгани сабаб бўлади. Токсиндан ташқари, петин бошқа қўшимчалар ва холестеринни йўқ қилишга ёрдам беради. Катта миқдордаги пектин уй табиий йўл билан етиштирилган олмаларда бўлиши керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Организмни зарарли модда ва токсинлардан тозалайдиган маҳсулотлар