22:28 / 27.12.2020
2 975

Қабзият, соч тўкилиши ва тушкунлик: носоғлом овқатланишдан дарак берувчи муаммолар

Қабзият, соч тўкилиши ва тушкунлик: носоғлом овқатланишдан дарак берувчи муаммолар
Фото: «Diets.ru»
Одатда нотўғри овқатланишни ортиқча вазн билан боғлашади, лекин бундан бошқа соғлиқ билан боғлиқ муаммолар ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Қуйида тўғри овқатланмаслик натижасида эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган муаммолар билан танишиб чиқиш тавсия этилади.

Вазн ортиши ёки камайиши
Тартибсиз овқатланиш ҳар қандай инсоннинг танаси учун бир қанча муаммоларга сабаб бўлади. Шунингдек, бетартиб овқатланиш ҳақидаги фикрларни мияга сингдириш ҳам вазннинг ортиб кетиши ёки камайишига олиб келади.

Сурункали қабзият
Сурункали қабзиятдан азият чекадиганлар кўпчиликни ташкил этади. Бу ҳолат кам суюқлик ичишдан ҳам келиб чиқиши мумкин. Кунига камида 25—30 грамм толага бой маҳсулот ейиш тавсия этилади. Рационда мева ва сабзавотлар, дуккакли экинлар миқдорини кўпайтириш зарур. Шунингдек, шўрва ва суюқ таомлар ҳам фойдали ҳисобланади.

Жиғилдон қайнаши
Баъзи маҳсулотлар қизилўнгач ва ошқозон орасидаги бўшлиқни сусайтириши ва қизилўнгачга кириб кетиш хавфини оширади. Шунингдек, кислотали овқатлар жиғилдон қайнашини кучайтиради. B гуруҳи витаминларининг етишмаслиги оқибатида қизилўнгач деворларида ўзгариш юз беради ва улар ингичкалашиб боради. Натижада жиғилдон қайнаши тез-тез кузатилади.

Остеопороз
Ушбу касаллик суякларнинг мўртлашиши оқибатида пайдо бўлади. Бу қисман парҳезга ҳам боғлиқ. Етарли миқдорда кальций ва D витаминини истеъмол қилмаслик ҳам мазкур касаллик ривожланишига олиб келади. Шунинг учун рационга сут маҳсулотлари ва сабзавотларни қўшиш керак.

Тушкунлик
Истеъмол қилинаётган овқат соғлом ёғларга, айниқса, омега-3 кислоталарига бой бўлиши керак. Организмда магний моддаси меъёридан кам бўлса, тез-тез тушкунликка тушиш ҳолати кузатилади.

Жароҳатнинг секин битиши
Танада оқсил етишмаслиги натижасида оддийгина кичик жароҳатлар ҳам битиб кетиши қийинлашади. Бунинг учун сут маҳсулотлари, тухум, ёғсиз гўшт, ёнғоқ, балиқ, дуккакли маҳсулотлар каби калорияга бой озиқалардан истеъмол қилиш тавсия этилади.

Қўл увишиши
Агар бу жараён кўпроқ қўлда кузатилса, темир моддасига бой овқатларни тановул қилиш керак. Тезпишар ва фастфуд таомлардан чекланиб, мева ва сабзавотга бой овқатлар ҳамда етарли миқдорда сув ичиш тавсия этилади.

Соч тўкилиши
Оқсил ва темир танқислиги соч фоликулаларининг кучсизланишга ва тўкилишига олиб келади. Демак, кундалик рационга витамин ва минералларга бой таом қўшишни унутмаслик зарур.

Синувчан тирноқлар
Одатда мева ва сабзавотни кам истеъмол қиладиганларда тирноқ мўртлашуви кузатилади. Мутахассислар ҳар куни камида икки ёки уч стакан мева шарбатидан ичишни тавсия этади.

Ҳуснбузарлар
Фастфуд ёки ўта ширин егуликлар терининг яллиғланишига кўпроқ ёрдам беради. Шунингдек, оқ нон, картошка, сут таркибидаги гормонлар яллиғланишни янада кучайтиради. Бунинг ўрнига ёғ кислоталари, антиоксидантлар ва C витаминига бой таомларнинг истеъмолини кўпайтириш керак.

Иммунитет заифлашиши
Заиф иммунитет тизими носоғлом овқатланиш билан боғлиқ. Фойдали моддаларсиз танада юқумли касалликлар пайдо бўлади ва уларга қарши курашиш қийинлашиб боради. Шунинг учун мутахассислар ҳамиша таъкидлаганидек, витамин ва минералларга бой таомларни ўз вақтида, меъёридан ортиқ бўлмаган даражада истеъмол қилиш саломатлик учун қилинган энг яхши ёрдам ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қабзият, соч тўкилиши ва тушкунлик: носоғлом овқатланишдан дарак берувчи муаммолар