Фото: Getty Images
Янги йил дастурхони учун тайёргарлик кўрадиган уй бекалари, таомларнинг таъми билан бирга унинг кўриниши ва сифати ҳам бузилмаслиги муҳим эканини яхши билади. Қуйида келтирилган қоғоз сочиқ билан боғлиқ тавсиялар эса бу борада ёрдам бериши аниқ.
Асосий таом учун
Товуқни пиширишдан аввал музлатиб олинг, шунда таом юмшоқ ва сувли чиқади. Гўштни қоғоз сочиққа ўранг, ортиқча сувлари чиқиб кетганидан кейингина печда пиширинг.
Дастурхонни ясатиш учун
Янги йил учун пишлоқ ва колбасаларни салат барги устига ясатган яхши. Аммо салат барги узоқ турса, сўлиб қолиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун салат баргидан фойдаланишдан аввал, уни қоғоз сочиққа ўраб қўйинг. Қоғоз сочиқ салат баргидаги ортиқча намликни ўзига олади ва дастурхондан иштаҳали бўлиб туради.
Қовуриш учун
Тайёрлаган котлет, қовурилган гўшт ва сабзавотларни қоғоз сочиқ қопланган тарелка устига қўйинг. Ортиқча ёғларни ўзига тортиб олгани ҳисобига таом, зарарсизроқ, кўриниши эса кўнгилдагидек бўлади. 10 дақиқадан кейин бошқа идишга олишингиз мумкин.
Нон учун
Аввалроқ олиб қўйилган нон Янги йил байрамигача қотиб қолмаслиги учун уни қоғоз сочиққа ўраб қўйинг.
Тайёр таомлар учун
Аввалдан тайёрлаб қўйилган таомни, қоғоз сочиқ устига қўйиб иситиш мумкин. Бунда таомнинг таъми ва ифори ўзгармайди. Қолаверса, бундай услубдан кейин ортиқча идиш ювишга ҳожат қолмайди.
Вақтни тежаш учун
Уйни тозалаш вақтида вақтни тежаш учун ҳамма нарсани аввалдан режалаштиринг. Стол ва полга тушган доғларни вақтида артинг. Ўсимлик ёғи солинган идишни қоғоз сочиққа ўраб қўйинг. Бу орқали ортиқча ёғ томишининг олдини олган бўласиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро молия бозори шарҳи...
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби тасдиқланди
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?